Кириш Регистрация
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна
09/05 16:30 Ливерпуль - Челси
09/05 17:00 Эльче - Алавес
09/05 18:00 Кальяри - Удинезе
09/05 19:00 Фулхэм - Борнмут
09/05 19:00 Брайтон - Вулверхэмптон
09/05 19:00 Сандерленд - Ман. Юнайтед
09/05 19:15 Севилья - Эспаньол
09/05 21:00 Лацио - Интер
09/05 21:30 Манчестер Сити - Брентфорд
09/05 21:30 Атлетико - Сельта
09/05 23:45 Лечче - Ювентус
10/05 00:00 Реал Сосьедад - Бетис

Марат Мифтахутдинов: "БАА байрамни эрта бошлаб қўйди"

Баҳо:
+ | -

Бугун Тошкент вақти билан 21:00 да Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Лондон-2012 олимпиядасига йўлланмани қўлга киритиб бўлган Африка етакчиларидан бири Миср олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Беллашув Дубайдаги «Ан-Наср» стадионида бўлиб ўтади.

 

Ўйин олдидан ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистлар саволларга иккинчи бўлиб Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Марат Мифтахутдинов жавоб қайтарди. Хабарингиз бор, айни пайтда бош мураббий Вадим Абрамов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси билан Сеулда бўлиб турибди.

 

«Миср Лондон-2012 чиптасини қўлга киритиб қандай кучга эга эканини кўрсата олди», дея гап бошлади Марат Мифтахутдинов. «Бугун бизни кучли рақибга қарши қийин ўйин кутиб турибди. Ўйлашимча Мисрга қарши ўйинда катта тажриба тўплаш мумкин. Бугунги рақиб бизга БАА билан ўйин олдидан муносиб рақибдир».

 

БААга қарши ўйин олдидан жамоа тактика ва стратегиясини яшириши мумкин ёки йўқлиги борасидаги саволга Марат Мифтахутдинов қуйидаги жавоб қайтарди. «Биз олимпияда саралашида етарлича ўйин ўтказдик. Шунингдек БААга қарши ҳам майдонга тушдик. Шу сабабли гуруҳдаги барча рақиблар бир-бири ҳақида яхши тасаввурга эга. Демак яширадиган нарсанинг ўзи йўқ».

 

«Кеча Амирликлардаги деярли барча ОАВ мамлакат олимпия терма жамоасининг Лондон-2012 чиптасига эга чиқиб бўлгани ҳақида бонг уришди. Чиндан ҳам шундай ёки йўқлигини билиш учун эса 14 мартга қадар кутишларига тўғри келади».   

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:26, 24.02.2012.
Ўқилди: 10902 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» кийиниш хонасидаги жанжалдан кейин Килиан Мбаппенинг реакцияси маълум бўлди (видео) [4989]

Вальверде Тчуамени билан низо сабабини тушунтирди [3424]

«Реал» Вальверде ва Тчуамени машғулотда иштирок этган суратларни эълон қилди (фото) [3040]

«Реал» бош мураббий лавозими учун уч нафар якуний номзодни танлаб олди [2450]

«Манчестер Сити» ҳимоячиси «Барселона» учун арзон вариант бўлиб турибди [1676]

«Реал» Вальверденинг аҳволи ҳақида маълумот берди [1654]

«Реал» футболчилари муштлашувдан кейин машғулотни бекор қилишни сўради [1618]

«Абдуқодир Ҳусанов яқин вақт ичида «Реал», «Барселона» ва «Бавария» нишонига айланади» — «Сити» собиқ футболчиси [1539]

Моуриньо Мбаппе учун алоҳида режа тайёрлаб қўйган — манба [1537]

«Реал» футболчилари Альваро Арбелоага ҳақоратли лақаб қўйишди. Мураббий эса уларни жазолади [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик