Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Шимолдаги дерби хулосалари (ревью)

Баҳо:
+ | -

Кеча Англиядаги энг узоқ тарихлардан бирига эга бўлган дерби ўтказилди. Бу жанг пойтахт шаҳарнинг шимолини қайси рангга «бўялиши»ни кўрсатиб бериши керак эди. «Арсенал» ўз уйида «Тоттенхэм»ни қабул қилди ва ғалабага эришди. Бу оддий ғалаба эмас, жамоага ишонч бахш этган, жамоани душмандай рақиби устидан қозонилган ва жамоани улардан юқорироққа олиб чиққан ғалаба бўлди.

«Тоттенхэм» клубининг янги устози Эшпириту Санту энди клубда ўз ўрнини сақлаб қолиш учун ҳаракатни бошлаши керак бўлади. Чунки унинг жамоаси кетма-кет уч турдан буён дарвозасидан 3 тадан гол ўтказиб юборди. Улар кечаги ўйиннинг 34 дақиқасидаёқ ўз дарвозасидан аллақачон 3 та гол олиб чиқишга улгурган эдилар. «Арсенал» сафида Смит-Роу, Обамеянг ҳамда Саканинг голлари ўйиннинг дастлабки бўлимида рақиб руҳиятини синдириб қўйганди. Сон 79 дақиқада ҳисобни қисқартира олди, аммо унда жуда кеч эди. Нуно ва унинг жамоаси учун шу тариқа мавсум аввалидаги муваффақиятли серия ўтмишга айланди. АПЛнинг дастлабки 3 та ўйинида «Тоттенхэм» жадвалда пешқадам, «Арсенал» эса, очкосиз ҳолда сўнгги ўринда турган эди. Аммо 6 тургача жамоалар қайд этган натижалар «канонирлар»ни 10 ўринга кўтарди ва «Тоттенхэм»дан баландда жойлашишини таъминлади.

Шу йилнинг 30 июнь куни «шпорлар»ни қабул қилиб олган Нуно ҳозирга келиб, 2019 йили Почеттино бошчилигида ЕЧЛ финалида ўйнаган жамоанинг фақат сояси қолганига гувоҳи бўлмоқда. Клуб етакчиси Ҳарри Кейн эса ёзда «Манчестер Сити»га ўта олмаганидан афсусда. Балки шу сабаб 6 турдан бери ҳали гол ургани йўқдир. Нафақат, Кейнда балки, бутун жамоа руҳияти бирдек ҳорғинликка чўмган кўринади. Негаки, «шпорлар»нинг савияли футболчилари ҳам анчадан бери номутаносибликлардан азият чекмоқда.

Ўйин ҳақида

«Арсенал» таркибидаги ўз позициясида унумли ўйин кўрсатганлар орасида Сака, Роу ҳамда Томасни алоҳида таъкидлаш лозим. Айнан шу футболчилар саъй-ҳаракати билан «тўпчилар» 11 дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқди. Саканинг жарима майдончаси ичига кесиб узатган тўпини Эмил дарвозага жойлади. 21 ёшли ҳужумкор футболчи лига кубогида ҳам «Уимбледон»га қарши 3-0 ҳисобидаги ғалабада ҳисобни очган эди. Ҳатто, Парти ҳам сал қолса ўзининг дебют голини уришга яқин келди. Аммо Льориснинг маҳорати бунга тўсқинлик қилди. Орадан кўп ўтмай, Сон рақиб дарвозасига кучли зарба йўллади. Унинг ҳаракати Рамздейл томонидан бартараф этилди. Шундай пайтда, 27 дақиқада Артета шогирдлари ҳисобни йириклаштирди. Чап қанотдан ошириб берилган пассни Обамеянг голга айлантирди. Ҳисоб 2-0 бўлгандан 7 дақиқа ўтиб, Букайо Сака 3 голни киритди. Унинг бу голдаги индивидуал маҳорати барчани қойил қолдирди. Шу тариқа биринчи бўлим якун топди. Эшпириту Санту танаффусда иккита ўзгариш қилди: Деле Алли ҳамда Жафет Танганга ўрнига Оливер Скипп ҳамда Эмерсон Рояль(«Барселона»)ни туширди. Бироқ бу футболчилар ўйинда унчалик ҳам ўзгариш ясамади. Шу тариқа Соннинг сўнгги дақиқаларда киритган голидан кейин мухлислар бошқа гол кўрмади.

Хулоса қилиб айтганда «Тоттенхэм» ўйини заифлашган. Жамоага ғоя етишмаяпти. Футболчилар савияси ёмон эмас, аммо мураббий фактори муҳим жиҳатлардан бири. Ҳархолда, тасодифлар 3 марта 3 тадан гол ўтказиш билан ифодаланмайди. «Арсенал» футболчиларига эса тасанно. Улар ўз даражаларига бир қадар қайта олишди. Жамоа ҳақида хулоса беришга эрта бўлса ҳам, Артета жамоасини ўзи туширган жарликдан ўзи тортиб олмоқда. «Канонирлар»ни олдинда узоқ мавсум кутмоқда. Бу мавсум бир фронтда кечади ва якунда нималаргадир эришишни талаб этади.

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:50, 27.09.2021.
Ўқилди: 2228 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.