Евро-2020нинг энг яхши футболчиси деб тан олинган италиялик дарвозабон ёзда “Милан”дан ПСЖга кўчиб ўтди ва Парижда биринчи рақамли бўлишга умид қилди. Ҳаммаси у ўйлаганидек эмас ва Мессининг бунга нима алоқаси бор.
Шанба кунги "Монпелье"га қарши ўйинда (2:0) Кейлор Навас яна ПСЖ дарвозасини қўриқлади. Кўпчилик коста-рикалик посбонни асосий таркибда тушишга муносиблигига ҳамон шубҳа қилади: улар Доннаруммани устунроқ деб ҳисоблашади. Бундай вазиятда Париж дарвозасида, албатта, Жанлуижи Доннаруммани кўришни исташади. Италиялик клубга ўтганидан буён атиги иккита учрашувда майдонга тушган, қолганида эса захира ўриндиғида қолдирилган. Аммо айнан у ПСЖнинг биринчи дарвозабони номига асосий даъвогар ҳисобланган.
Доннарумманинг захирада қолишига сабаб нима?
Навас асосий таркибда майдонга тушиши доим кутилмаган ҳолат сифатида кўрилмоқда. Мутахассислар унинг ўйинда иштирок этишига шунчалик ишонишмаганки, у ҳали ҳам Трансфермаркт порталида "захира дарвозабони" рўйхатида кўрсатилмоқда. Аммо 34 ёшли фахрий асосий таркибда ўйнамокда ва ҳатто дарвозаси дахлсизлигини ҳам сақламоқда. Доннарумма яна захирада қоляпти ва унга бу деярли ёқмайди. У, албатта, рақобат бўлишини билар эди, лекин барибир рақобатни осонликча ютишига ишониш учун асос бор эди.
Жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинодан дарвозабон танлашда нимага аҳамият бераётганини сўрашганда аргентиналик мураббий бепарво жавоб берди:
"Дарвозабон танлаш кўп хусусиятларга боғлиқ. Навас ҳам, Доннарумма ҳам машғулотларда зўр ўйнайди. Бизда иккита тенг посбон борлиги жуда яхши".
Италияда Почеттино нима учун Доннаруммани захирада қолаётганидан ҳайрон бўлишади. Собиқ дарвозабон Жанлука Пальюка бу мавзуда кескин гапирган:
"Мен тушунмаяпман. Дунёнинг энг яхши дарвозабонига эга бўлиш ва уни захирада ушлаб туриш? Навас, албатта, яхши, лекин унга бўлган ҳурмат билан Доннарумманинг маҳоратини солиштириб бўлмайди.
Мессининг бунга нима алоқаси бор
Пальюка келгуси мавсумда ҳамюрти "ПСЖ"нинг асосий футболчисига айланишига умид қилмоқда. Бироқ, гап фақат мослашув муаммолари ва мураббийлар штабининг қарорлари билан чекланмайди. Охир-оқибат, Парижда бош мураббийлик мавқеи тобора йўқолиб бормоқда. Жамоа етакчилари ҳамма нарсани бошқарадилар: Маркиньос, Анхел Ди Мария, Неймар ва Лионель Месси каби футболчилар. Кўриниб турибдики, бу ерда улар ўзларининг сўзларини айтишган. Навас жанубий америкалик ва уни юқоридаги футболчилар қўллаб-қувватламоқда. Месси билан аллақачон зиддиятларга учраган Почеттино вазиятни кескинлаштирмоқчи эмас ва шунинг учун Доннаруммани захирада қолдиришга тайёр.
Албатта, Доннарумма ўзининг ғалати позициясига узоқ тоқат қилмайди. Ўртача кўрсаткичлар бўйича, у кичик устунлик билан бўлсада Навасдан яхшироқ. Почеттинонинг танлови ўз қўлида эмас. 22 ёшли дарвозабоннинг бундай муҳитда қолишни истаги йўқлиги ажабланарли эмас. Унинг агенти Мино Райола аллақачон италиялик учун янги клуб қидирмоқда. Эҳтимол, қишда Жанлуижи ижарага "Ювентус" га ўтиши мумкин, туринликларда эса дарвозабон билан мавжуд муаммолар бор.
Почеттино - "буқаламун"
Яқинда Райоланинг ўзи, мижози биринчи дарвозабон бўлиш учун курашда Навасни мағлуб этишига шубҳа қилмаслигини айтди. Аммо, афтидан, таниқли агент бироз хато қилган. Почеттино Париж юлдузлари билан зиддиятда бўлишини олдиндан айтиш жуда қийин эди, чунки аргентиналик мутахассис ҳар доим қаршилик қила оладиган қаттиққўл одам бўлиб туюларди. Лекин Месси, Неймар ва бошқаларнинг умумий обрўси устунлик қилмоқда. Sorriere della cepa хабар беришича, бош мураббий барчанинг талабини ҳисобга олиш учун "буқаламун"га айланишга мажбур.
Принципиал жиҳатдан “ПСЖ”га мураббий умуман керак эмас. Парижликлар мураббийсиз биринчи профессионал клубга айланишлари мумкин. Доннарумма эса ўзига маъқулроқ жамоа топиши шарт, ҳеч бўлмаганда у ўсиши мумкин бўлган жамоада ўйнаши керак.
Миржалол Пардабоев таржимаси.