Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЕЧЛ. «Шахтёр» - «Интер» ёхуд Украина ва Италия грандлари тўқнашуви учун превью

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 2-турида «Шахтёр» ўз майдонида «Интер»ни қабул қилади.

«Шахтёр» ва «Интер» 2020/21 йилги мавсумдаги икки учрашувда ҳам дуранг ўйнашганди. Энди эса қўлга киритилган ғалаба бу тенгликни бузади ва улардан бири Д гуруҳиидаги ҳолатини яхшилаб олишлари мумкин.

Иккала жамоа ҳам жорий мавсум ЕЧЛни мағлубият билан бошлади. «Шахтёр» сафарда мусобақа дебютанти ҳисобанган «Шерифф»га имкониятни бой бериб (0:2) қўйган бўлса, «Интер» 89-дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига ўз майдонида «Реал»дан енгилди.

 

Олдинги учрашувлар

Томонлар ўтган мавсум B гуруҳида тўқнаш келиб, иккала ўйинда ҳам 0:0 ҳисобида муроса йўлини танлашганди. Киевда ўтказилган баҳсда Лукаку ва Барелла дарвоза тўсинини нишонган олишганди, 6-турда ўтган баҳсда эса Лаутаро ўз имкониятидан фойдалана олмаганди. Мазкур натижалардан кейин «Шахтёр» учинчи, «Интер» эса тўртинчи ўрин билан ЕЧЛдаги иштирокини якунлаганди.

2019/20 йилги мавсум бир ўйиндан иборат Европа Лигаси ярим финалида Лукаку ва Лаутаронинг дубли ҳамда ДъАмброзионинг голи эвазига «Интер» Украина клуби устидан йирик ғалабага эришиб финалга чиққан.

Шунингдек, «нерадзуррилар» ЕЧЛнинг 2005/06 йилги мавсум гуруҳ босқичига саралашнинг учинчи раундида умумий 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди (1:1 Милан, 2:0 Донетск). Ўшанда «Шахтёр»ни «Интер»нинг собиқ мураббийи Мирка Луческу бошқарган.

Жамоаларнинг ҳолати

Ўтган мавсум «Шахтёр» 4 йиллик чемпионликдан кейин Украина чемпионатида "Динамо Киев"дан 11 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари мамлакат кубоги чорак финалидаги мағлубият, донетскликларни 2014/2015 йилги мавсумдан бери илк бор йилни совринсиз якунлашларини таъминлаб берди.

Жамоа ЕЧЛга саралаш баҳсларида Бельгиянинг «Генк» ҳамда Франциянинг «Монако» жамоаларини таслим этган ҳолда гуруҳ босқичига йўл олди.

2010/11 йилги мавсум ЕЧЛ чорак финалчиси, «Шахтёр» 16 марта гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. Жамоа 11 мавсум гуруҳда қолиб кетган ва шуларнинг орасида охирги 3 мавсум ҳам бор.

«Шахтёр» Чемпионлар Лигасидаги охирги 20 учрашувидан фақатгина 4 марта ғалабага эришган (8Д, 8М).

«Интер» Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган сўнгги Италия клуби бўлиб турибди. Жамоа 10 йил олдин Еврокубоклардаги учинчи, 45 йил ичида илк бор чемпионлигини нишонлаганди.

Бу жамоанинг 15-мавсум гуруҳ босқичида иштирок этиши ва кетма-кет тўртинчи мавсум қатнашишини биласиз. Бунга қадар (2011/12 - 2018/19) клуб 6 мавсум ЕЧЛда ўйнамаган.

«Интер»нинг мусобадаги сўнгги уч мавсуми гуруҳ босқичинини ўзида якунига етганди. Ўтган мавсум Антонио Конте жамоаси Б гуруҳида 6 ўйиндан фақатгина биттасида ғалаба қозониб, 6 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаганди.

Ушбу ёзги трансферлар ойнасида Контенинг ўрни «Лацио» собиқ бош мураббийи Симоне Инзаги билан тўлдирилганидан хабарингиз бор.

«Интер» Чемпионлар Лигасидаги охирги 17 учрашувдан фақат учтасида ғалаба қозонган (6Д, 8М).

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Истван Ковасч (Руминия)

Қанот ҳакамлари: Василе Маринеску, Овидиу Артене (Руминия)

Захира ҳаками: Андрей Чивулете (Руминия)

ВАР: Марко Фритз (Германия)

ВАР ёрдамчиси: Овидиу Ҳатеган (Руминия)

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан 21:45 да бошланиши козъда тутилган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 08:34, 28.09.2021.
Ўқилди: 1527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.