Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

ЕЧЛ. Сўнгги икки мавсум финалчилари бугунги марказий учрашувда қатнашишади (превью)

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси 2-турининг марказий учрашувлари орасида етакчилик қила оладиган учрашув бугун ўтказилади. ПСЖ ҳамда "Манчестер Сити" ўйини учун превьюни қарши олинг.

ПСЖ А гуруҳининг иккинчи турида ўтказиладиган "Манчестер Сити"га қарши учрашув бошланишини кутаётгани аниқ. Эсингизда бўлса, ўтган мавсум ярим финалида айнан «шаҳарликлар» умумий 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Париж клубини мусобақадан чиқариб юборганди. Ушбу ғалабалар орқали «Сити» ПСЖга қарши 5 баҳсда мағлуб бўлмади (3Г, 2Д).

Эслатиб ўтамиз, Пеп Гвардиола жамоаси илк турда «Лейпциг»ни 6:3 ҳисобида мағлуб этиб, ЕЧЛдаги умумий 50-ғалабасини қўлга киритганди. ПСЖ эса Бельгияда «Брюгге» билан муроса йўлини танлаган - 1:1.

Олдинги учрашувлар

Жорий йилнинг 28 апрелида ўтган ярим финал илк ўйинида ПСЖ ўз майдонида мағлуб бўлганди. Дастлаб Маркиньос ҳисобни очган, кейинчалик де Брюйне мувпзанатни тиклаган ҳамда Рияд Маҳрезнинг голи эса учрашув тақдирини ҳал қилганди. Ўйин тугашига 10 дақиқа вақт қолганида Гюндоганга ишлатган қўполлиги учун Идрисса Гейе майдондан четлатилганди.

4 майда ўтказилган жавоб баҳсида эса Маҳрезнинг дубли «Сити»нинг муваффақиятини мустаҳкаамлаган ҳолда финал йўлланмасини тақдим этганди. Бу ўйинда ҳам ПСЖ камчилик билан ҳаракат қилган. Ди Мариянинг Фернандиньога ишлатган қўполлиги учун қизил карточка олганди.

«Сити» ўз тарихида илк бор 2015/16 йилги мавсумда ЕЧЛ ярим финалига чиққанди. Бунинг учун улар ПСЖ билан чорак финалида тўқнаш келишган ҳамда Париждаги баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Учрашувда де Брюйне (38-дақиқа), Ибраҳимович (41), Рабьо (59) ва Фернандиньо (77) гол киритишган. Манчестерда ўтган жавоб баҳсида эса Кевин де Брюйненинг 76-дақиқада киритган голи Пеллегрини жамоасини Лоран Блан бошчилигидаги Франция клуби устидан ғалаба қозониши учун етарли бўлганди.

Жамоалар илк бор 2008/09 йилги мавсум УЕФА кубоги гуруҳ босиқичида дуч келишган ва дуранг (0:0) натижа қайд этилганди. Ўша мавсум «Сити» чорак финалда «Гамбург», ПСЖ эса "Динамо Киев" тўсиғидан ўта олмаганди.

Жамоаларнинг ҳолати

2019/20 йилги мавсум «Бавария»дан кейин иккинчи бўлган ПСЖ ўтган мавсум мусобақа ярим финалигача етиб борганди.

Бу ПСЖнинг 10 муваффақиятли мавсуми ва жами 14-бор иштирок этиши. Бу Франция клублари орасида «Лион»дан кейин (16) энг яхши натижа ҳисобланади.

Ўтган мавсум Франция чемпионатида 2-ўринни эгаллаган ПСЖ, мамлакат кубогида 14 марта ғолиб чиқди ва бу охирги 7 йил ичидаги олтинчи муваффақият бўлди.

ПСЖ Англия жамоаларига қарши ўз уйида 12 марта ўйнаган 4 мартадан ғалаба, дуранг, мағлубиятни қабул қилиб олган. Париж клуби Англия клубларига қарши сўнгги 12 ўйинида 3 ғалаба, 3 дуранг, 6 мағлубиятни қайд этган.

Ўтган мавсум финалга қадар етиб борган "Манчестер Сити" 29 май куни «Порту»нинг «Драгао» стадионида ўтган ўйинда 0:1 ҳисобида «Челси»га ютқазиб қўйганди.

«Сити» аллақачон ўтган мавсумнинг 10 ЕЧЛ баҳсида ўтказиб юборган голлари режасини тўлдириб улгурди. 2020/21 йилги мавсумда Англиянинг 7 карра чемпиони бўлган «шаҳарликлар», тўртинчи мавсумда учинчи чемпионликни қўлга киритишди.

Манчестер клуби 2011/12 йилги мавсумдан бери ҳар йили ЕЧЛда қатнашиб келмоқда ва шулардан саккизтасида плей-оффга чиққан.

«Сити»нинг Франция клубларига қарши рекорди - 6 ғалаба, учтадан дуранг ва мағлубият. Тўплар нисбати - 23:16.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Карлос Гранде (Испания)

Қанот ҳакамлари: Пау Девис, Роберто Фернандес (Испания)

Захира ҳаками: Сантиаго Латре (Испания)

ВАР: Хуан Мунуэра (Испания)

ВАР ёрдамчиси: Кристиан Дингерт (Германия)

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан 00:00да бошланиши режалаштирилган.

Манба: uefa.com
Киритилди: 09:47, 28.09.2021.
Ўқилди: 3503 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.