"Реал" " Интер Милан" марказий ҳимоячиси Алессандро Бастони трансферига қизиқиш билдирмоқда. "Mundo Deportivo" нашрининг хабарига кўра, 22 ёшли италиялик футболчи янги жамоага ўтишни истайди.
У Карло Анчелотти билан суҳбат қурган. Бастони ҳозирда 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳимоячи "Реал" учун "Челси" футболчиси Рюдигер ўрнига муқобил вариант сифатида кўрилган.
Унинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июньигача амал қилади.