Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

ОФК кубоги. «Насаф» финалга чиқса, яхшигина пул ишлаб олади

Баҳо:
+ | -

Халқаро майдон барибир яхши нарса. Бизда ҳозирча "Насаф" яхши одимлаяпти. Яхшибоевдан кам бўлмаган иқтидорларга эга Қарши клубининг йиллик бюджети тахминан 1,4 миллион долларни ташкил қилади.

"Насаф" ОФК кубогида зафар қучса, бир йиллик бюджетидан бироз кўпроқ пул ишлаб олиши мумкин — 1,5 миллион доллар. 20 октябрь куни Қаршида Гонконг жамоаси мағлуб этилса, "Насаф" финалга чиққани учун 750 минг долларни нақд қилиб қўяди (ярим йиллик бюджет).

Жамоамиз ҳозиргача ҳам пул ишлаб улгурган. Тожикистондаги гуруҳ босқичида иштирок этиши учун ОФК клубга 105 минг доллар ажратганди. Бу маблағ овқатланиш, йўлкира, яшаш учун сарф этилади. Шунингдек, Қаршида "Аҳал" 3:2 ҳисобида мағлуб этилгач, "Насаф" Марказий Осиё ғолибига айланди ва бунинг учун 100 минг долларга эга чиқди.

P.S. Ноябрь ойида "Бунёдкор-W" жамоаси клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Бу йўлдаги чиқимлар учун ОФК 30 минг доллар пул беради. "Бунёдкор-W" ташкилотга мурожаат қилиб, шу маблағни аввалдан олишни сўради ва сўровига ижобий жавоб олди.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 19:47, 29.09.2021.
Ўқилди: 15940 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6501]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6112]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3948]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2331]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2310]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2274]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2011]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1894]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1825]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1748]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик