"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Кевин Кампбелл Алексис Санчез яна жамоага қайтиши керак деб ҳисоблайди. У бу ҳақда шундай дейди:
"Санчез "Арсенал"га келганида жуда ҳам талантли эди. Мен уни шундай футболчи сифатида кўраман. "МЮ"га ўтиш, унинг учун фожеали бўлди. Бу футболчининг фаолиятини чўктирди. У "Интер"га кетди ва у ерда соврин ютди. Барибир у ерда ҳам уни имконияти борича майдонга туширишмади. Мен уни клубга қайтариш шарт демаган бўлардим. Ким билади, балки Микель Артета шундай қилар. Бу ҳаёл, аммо келажакда бўлиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас".