Кириш Регистрация

Фарҳод Тоҳиров: «Ўзбекистон чемпионатини кузатиб бораман»

Баҳо:
+1 | -

Фарҳод Тоҳиров. 1990 йил 29 майда Тожикистонда таваллуд топган. Бўйи 176 см. Оғирлиги 76 кг.

 Душанбенинг "Истиқлол" жамоаси ҳужумчиси. Ўтган мавсумда Тожикистон чемпионатида 27 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Миллий терма жамоа аъзоси. 11 рақамда харакат қилади. Ёқтирган футболчиси Дидье Дрогба. Лақаби ҳам "Дрогба".

 2005 йилдан буён Тожикистон олий лигасида харакат қилади. Дастлабки жамоаси "Парвоз". Икки йилдан бери "Истиқлол" жамоаси аъзоси.

 Икки марта Тожикистон чемпиони, икки марта Тожикистон суперкубоги соҳиби, икки бор Тожикистон кубоги соҳиби, 3 марта Тожикистон чемпионати кумуш медали ва бир бор бронза медал соҳиби.

 Дастлабки саволимиз футболчидан жамоамизга қўшилиши борасида бўлди.

 -"Андижон" жамоаси мен билан Туркиядаги ўқув йиғинларимиз пайти қизиққанлигини биламан (Тожикистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида 29 феврал куни КХДР термасини қабул қилади. Шу сабабли Тожикистон терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказди). Лекин хали хеч нарса хал бўлгани йўқ. Хозирда терма жамоа билан бирга Хўжандда КХДРига қарши ўйинга тайёргарлик кўряпмиз.

 -Жамоамиз хақида, умуман Ўзбекистон чемпионати хақида хабарингииз борми?

 -Ха "Андижон" жамоаси хақида эшитганман. У ерда ҳамюртим Тоҳир Мўминовнинг узоқ йиллар муваффақиятли тўп сурганлигини биламан. Шунингдек жамоа мухлисларини Ўзбекистондан биринчи рақамли мухлислар қаторида туришини кўп бор эшитганман. Ўзбекистон чемпионатини эса катта қизиқиш билан имкон қадар кузатиб бораман.

 -Тожикистон терма жамоаси таркибида қачондан бери харакат қиласиз?

 -2006 йилдан бери U-17, кейинчалик ёшлар ва асосий термага чақирилиб келаман. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида Ўзбекистон термасига қарши ўйинда ҳам заҳира таркибида бор эдим.

 -Агар бизнинг жамоага қўшиладиган бўлсангиз ўз фаолиятингиздаги илк легионерлик фаолиятингиз бўлади. Бу борада ўзингизга қандай баҳо бера оласиз?

 -Умуман олганда профессионал футболчи учун аввало қайси жамоада бўлишига қарамай ўз касбини, вазифасини, яъни футболни ўйнаш керак. Лекин ўйнаётган жамоаси тарихини, анъаналарини хурмат қилиши ҳам талаб этилади. Шу сабабли мен ҳам аввало ўз вазифамни бажаришни мақсад қиламан.

 Бегали Азимов суҳбатлашди.

Манба: www.burgutlar.com
Киритилди: 08:47, 25.02.2012.
Ўқилди: 11299 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8457]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4460]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4385]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3864]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3852]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3753]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3130]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2841]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2708]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик