Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Осиё кубогини эслатган ўйин

Баҳо:
+ | -

Абрамов жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Навбатдаги мағлубият қабул қилиб олинди. Навбатдаги муваффақиятсиз юриш...

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ кореялик футболчилар олдинга ташланишди. Асосий таркиб футболчилари билан майдонга тушган мезбонлар тезкор тўп оширишлар натижасида футболчиларимизни шошириб қўйишди.

Ҳар бир тўп эгалланиб олинганидан сўнг хавфли ҳужум вужудга келаверди. Кетма-кет ҳужумлар 19-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Биртепар услубида ҳужумга ўтган кореяликлар Ли Донг Гукнинг аниқ зарбаси эвазига ҳисобни очди.

Голдан кейий мезбонлар анча хотиржам тўп сура бошлади. Ҳужумга ўтишда ҳам шошилишгани йўқ. Бунинг натижасида терма жамоамизда ҳам имкониятлар юзага кела бошлади. Бир сафар Ойбек Қиличевда яхши имконият имконият юзага келди. Бироқ олимпия терма жамоамиз аъзосининг зарбаси дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

Орада Шадрин ва Насимовлар ҳам вазиятларни яратишди, бироқ бу вазиятларда ҳам терма жамоамиз вакиллари аниқ ҳаракат қила олишмади.

Биринчи бўлимнинг иккинчи ярмига келиб энди мезбонлар яна олдинга бора бошлашди ва яна ҳужумлар хавфли тус ола бошлади. Икки маротаба ана шундай хавфли ҳужумларни Игнатий Нестеров қийинчилик билан бўлса-да, бартараф этди. Бироқ биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Ли Донг Гук  томонидан берилган зарбани бартараф этишга Нестеровнинг кчи етмасди. Биринчи голда бўлгани каби кетма-кет, жуда тез тўпни бир-бирларига ошириб ҳужум уюштирган мезбонлар Камоллиддин Тожиевни бу вазиятда томошабинга айлантириб қўйишди.

Иккинчи бўлимнинг бошланиши билан яна Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумга отланди ва бу ҳужум гол билан якунланди. Яна ўша ҳолат. Яна тезкор ҳужум. Фақат бу сафар воқеалар ривожи қанотдан уюштирилган ҳужум билан давом этди ва Ким Чжи Ву яна томошабин бўлиб қолган ҳимоячиларимизнинг орасидан боши билан зарба беришни қойиллатди — 3:0!

Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасига қадар мезбонлар кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Бироқ бу вазиятларда уларга ё аниқлик етишмади, ёки ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этиб туришди. Айнан 61-дақиқага келиб терма жамоамизнинг учрашувдаги илк ўта хавфли вазияти гол билан якунланиши мумкин эди. Дарвозабон билан яккама-якка вазиятда чиқиб борган Баҳодир Насимов "парашют" услубида тўпни дарвоза жойлаб қўймоқчи бўлди, бироқ бу вазиятда ҳужумчимизга техник маҳорат етишмади... Орадан бир дақиқаўтар-ўтмас корейслар ҳужумга ҳужум билан жавоб беришди. Бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлган кореялик футболчининг зарбасини Нестеров сўнгги сонияларда бармоқлари билан уриб юборди. Дарвоза устунига теккан тўп майдонга қайтиб тушди ва уни ҳимоячилар жарима майдончасидан узоқлаштиришди.

Вазиятни ўзгартириш мақсадида терма жамоамиз бош мураббий майдонда ўзгаришларни амалга оширди. Айтиш мумкинку бу ўзгаришлар ўзини оқлади. Захирадан майдонга тушган Иброҳим Раҳимов ва айниқса Шавкат Саломовлар жамоамиз ўйинини анча жонлантиришди. Магдеевнинг спорт формасини ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, у ҳам ёмон таассурот қолдиргани йўқ.

74-дақиқага келиб айнан захирадан майдонга тушган футболчиларнинг саъий-ҳаракатлари эвазига ҳисобдаги фарқ қисқарди. Чап қанотдан оширилган тўпни ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Иброҳим Раҳимов эгаллаб олди ва кучли зарба билан терма жамоамизнинг ўйиндаги дастлабки голини киритди.

83-дақиқада терма жамоамиз ҳисобдаги фарқни яна биттага қисқартирди. Баҳодир Насимовга нисбатан мезбон ҳимоячилари қупол ўйнашди ва ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Станислав Андреев аниқ амалга ошириб ҳисобни минимал кўринишгача қисқартирди. Ҳаммаси Осиё Кубоги 3-ўрин учун учрашуви сценарийси асосида бораётганди. Аввалига 0:3, кейин иккита гол, бири пенальтидан...

Лекин ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми пайтида Камоллиддин Тожиев кераксиз пайтда қўполлик ишлатди. Ҳакам Тожиевларнинг ўртанчасига иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб уни майдондан четлатди. Жарима зарбаси белгиланган вазиятда Нестеровда жуда кўп кузатиладиган ҳолат — олдинга чиқиб олиш. Бу сафар ҳам Игнатийшундай хатога йўл қўйди. Маҳмуд Абдурраҳмонникидек кучли, ўткир, ва мукаммал бўлмаган зарба ва ҳисоб — 4:2. Ким Чжи Ву Ли Донг Гукдан кейин ўзинигнг дублини расмийлаштирди. Бу ўйиндаги сўнгги гол бўлиб қолди.

Халқаро ўртоқлик учрашуви
ЖАНУБИЙ КОРЕЯ – ЎЗБЕКИСТОН 4:2 (2:0)
Голлар: Ли Донг-Гук (19, 45+1), Ким Чжи-Ву (46, 90+1) – Иброҳимжон Раҳимов (74), Станислав Андреев (83-пен.)
Огоҳлантиришлар: Чой Тэ-Ук (82) – Камолиддин Тожиев (69)
Четлатиш: Камолиддин Тожиев (90-иккинчи огоҳлантириш)

ЖАНУБИЙ КОРЕЯ: Ким Юнг-Кванг, Ким Санг-Сик (Ха Дэ-Сунг, 46), Чой Хё-Чжин, Ли Чжунг-Су (Чо Сунг-Хван, 46), Квак Тэ-Хви, Ким Ду-Хён, Ким Чжэ-Сунг (Ким Шин-Ук, 46), Пак Ун-Чжэ, Ли Донг-Гук (Шин Хюнг-Мин, 58), Ли Кюн-Хо (Чой Тэ-Ук, 46), Хан Сонг-Ун (Ким Чи-У, 46)

ЎЗБЕКИСТОН:
Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Камолиддин Тожиев, Артём Филиппосян (Ислом Иномов, 46), Темур Кападзе, Жасур Ҳасанов (Иброҳимжон Раҳимов, 53), Станислав Андреев, Ойбек Қиличев (Дилшод Раҳматуллаев, 59), Александр Мерзляков (Ильдар Магдеев, 46), Баҳодир Насимов, Александр Шадрин (Шавкат Саломов, 76).
2012 йил 25 февраль. Чжеончжу. «Уорлд Кап» стадиони.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:58, 25.02.2012.
Ўқилди: 11881 марта.
Фикрлар: 40 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.