Роналдунинг келиши билан ўйин услубида «Юнайтед» бир қатор муаммоларга (прессинг, тўп назорати, ранг-баранглик) дуч келган бўлса-да, вазиятлардан фойдаланиш бўйича ақлбовар қилмас устунликка ҳам эга бўлди. Криштиану ураётган голларни таҳлил қилсак, ғалати ҳолатга гувоҳ бўламиз, масалан.
Роналду 5 гол урди. Дарвозабондан қайтган тўпни бўш қолган дарвозага киритиш - биринчи голни четга сурамиз. Қолган тўртала голда ҳам Роналду зарбани дарвозабон турган жойга берган.
«Ньюкасл» ва «Янг Бойз»га қарши ўйиндаги голларда дарвозабонлар тўпни қайтаргандек бўлди, аммо оёқлар орасидан ўтиб кетди. «Вест Ҳэм» посбони Кришнинг боши билан урган зарбасини қайтарди, аммо Роналду иккинчи уринишда гол урди. «Вильяреал»га қарши сўнгги дақиқалардаги зарба ҳам дарвозабон қўлига теккан ҳолда тўрдан жой олди. Юқорида айтиб ўтиб кетилган энг биринчи голдаям, яна бир ғалати зарбалар соҳиби Гринвуднинг оддийроқ тепган тўпини дарвозабон қўлдан чиқариб юборганди.
Қизиғ-а, Роналду суперҳужумчи, гол уриш олдидан позиция танлашда беназир, аммо тан олинг, одатда ишончли туюлмаган, кўпинча дарвозабонлар қайтарадиган зарбалар унинг ижросида голга айланмоқда. Бешала гол олдидан ҳам дарвозабонлар тўпга тегинишган...
Нима бу? Дарвозабонлар асабийлашишмоқдами? Ким тушунтириб бераркин?
Қаҳрамон Асланов.