Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Вадим Абрамов матбуот анжуманида айтганлари (тўлиқ)

Баҳо:
+ | -

Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашаркан, бош мураббий Вадим Абрамов ушбу ўйиндан кейин терма жамоага таклиф этилган янги футболчилар ҳақида маълум тасаввурга эга бўлганини таъкидлаб ўтди.

25 февраль куни Чонгчжудаги «World Cup Stadium»да бўлиб ўтган Жанубий Корея ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви майдон эгаларининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

— Ўйин Тошкент вақти билан соат 10:00да бошланди, - дея сўз бошлади Абрамов. - Жамоамиздаги аксарият йигитлар биринчи марта бундай вақтда ўйин ўтказишди. Шунга қарамай, ушбу ўйин учун ўз олдимизга қўйган вазифаларни амалга ошира олдик. Биз янги футбочиларнинг имкониятларини яқиндан билиб олишни мақсад қилгандик, бугунги ўйин улар учун яхши имтиҳон бўлди ва мен энди уларнинг нимага қодир эканликлари ҳақида маълум тасаввурга эгаман.

— Ушбу учрашув Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи учун дебют эди. Унинг қўл остидаги жамоа сизда қандай таассурот қолдирди?
— Жанубий Корея терма жамоасининг ўйини бундан кейин ҳам ривожланишда давом этади, деб ўйлайман. Кувайт билан учрашувгача ўйинни янада яхшилаш керак. Чунки рақиб — Кувайт терма жамоа жиддий жамоалар сирасига киради, биз уларга қарши майдонга тушганмиз, шунинг учун ҳам уларнинг имкониятларини биламан. Лекин мени ҳозир кўпроқ Ўзбекистон терма жамоаси қизиқтиради.

— Жанубий Корея терма жамоаси аъзоларидан кимларни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз?
— Менимча, Жанубий Корея терма жамоасида маълум ўзгаришларни амалга ошириб, асосий эътиборни баланд бўйли футболчиларга қаратишмоқда. Менинг фикримча, Жанубий Корея термаси айнан шу йўналишда ривожланса керак. Тўғриси, бу борада мен фикр билдириш, улардан бирортасига алоҳида баҳо бериш қийин, чунки мен ўз терма жамоам билан бандман.

— Ҳозирги Жанубий Корея терма жамоасини бундан бир йил аввалги — Осиё Кубогидаги жамоа билан таққослай оласизми?
— У бироз бошқачароқ жамоа эди. Умуман олганда, бизнинг ҳозирги жамоамиз ҳам бутунлай бошқа. Шунинг учун ҳам у ва бу терма жамоани таққослаш мен учун оғир, чунки у мусобақа билан ҳозиргиси, унга бўлган тайёргарлик билан ҳозирги тайёргарлик ўртасида фарқ бор. Мени фикримча, исталган янги мураббий бунча қисқа вақт ичида терма жамоада ҳеч қандай катта ўзгариш қила олмайди. Миллий термада бирор кўзга кўринарли ўзгариш бўлиши учун жамоа камида икки ҳафта давомида бирга шуғулланиши керак.

— Агар ЖЧ-2014 саралашининг кейинги босқичида Жанубий Корея билан бир гуруҳга тушиб қолсангиз, бу ўйинга қандай тайёргарлик кўрасиз?
— Бир гуруҳга тушиб қолсак, биз бошқача тайёргарлик кўрамиз. Нафақат биз, балки Жанубий Корея терма жамоаси ҳам бошқача ёндашади бу ўйинга. Аммо, негадир, Ўзбекистон ва Жанубий Корея бир гуруҳга тушади, деб ўйламаяпман.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:13, 25.02.2012.
Ўқилди: 11946 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.