«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль Англия Премьер-лигаси 7-турида «Эвертон» дарвозасини ишғол этди.
Бу гол француз футболчиси учун «қизил иблислар» сафидаги февраль ойидан бери биринчи гол бўлди. У сўнгги марта «Саутгемптон» постига гол урган эди.
Маълумот учун, Марсьялнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.