"Боруссия Дортмунд" яримҳимоячиси Марко Ройс Бундеслиганинг 7-туридан ўрин олган "Аугсбург"га қарши ўйинда (2:1) Юлиан Брандтга ассистентлик қилди.
Бу унинг Дортмунд клубидаги 100-голли узатмаси бўлди. Шундай қилиб, 32 ёшли футболчи "Боруссия" тарихидаги умумий ҳисобда 100та гол ва яна шунча голли узатмани амалга оширган биринчи футболчи бўлди.