Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

А серия. «Милан» сафарда «Аталанта»ни таслим этди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган «Аталанта» ва «Милан» жамоалари ўртасидаги учрашувда "россонери" муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ўйинни кўрмаган, фақатгина ҳисобга қараб хулоса чиқарган инсон, гўёки баҳс интригаларга бой бўлгандан хулоса чиқариши мумкин. Аслида эса учрашувнинг аксарият вақти бир дарвоза олдида кечди.

"Милан" учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ ҳисобни очган бўлса, тайм охирида Тоналининг голи эвазига фарқни иккитага оширди. Ўйин тугашига 12 дақиқа қолганида эса Рафаэл Леау миланликларнинг учинчи тўпини киритди.

Пиоли шогирдлари шундан сўнг хотиржамликка берилишди. Майдон эгалари шундай сўнг рақиб дарвозасига 2 марта йўл топишди. Дастлаб Сапата пенальтидан унумли фойдаланган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Пашалич жамоасининг иккинчи голини урди.

Бу эса мағлубиятдан қутулиб қолиш учун етарли бўлмади. "Милан" ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 19тага етказди. Жамоа пешқадам "Наполи"дан 2 очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Италия А серияси, 7-тур
Аталанта – Милан 2:3 (0:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 1 Калабрия, 0:2 – 42 Тонали, 0:3 – 78 Рафаэл Леау, 1:3 – 86, пенальти Сапата, 2:3 – 90+4 Пашалич.
Аталанта – Муссо, Гимшити, Демирал (Копмейнерс, 46), Паломино, Дзаппакоста, де Рон, Фройлер (Пашалич, 87), Пессина (Пеццелла, 24), Мэле (Муриэль, 56), Сапата, Малиновский (Иличич, 56).
Милан – Меньян, Калабрия, Томори, Кьер, Эрнандес (Балло-Туре, 80), Браим Диас (Жуниор Мессиас, 74), Рафаэл Леау (Пеллегри, 90), Салемакерс, Тонали (Беннасер, 80), Кессиэ, Ребич.
Огоҳлантиришлар: де Рон (40), Браим Диас (42), Томори (52), Жуниор Мессиас (85), Рафаэл Леау (88).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:39, 04.10.2021.
Ўқилди: 2862 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик