Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

«Жерлан»даги драматика

Баҳо:
+ | -
Foto: Getty Images

Кўпчилик мухлислар Италия А сериясининг марказий учрашуви сифатида баҳоланган “Милан” – “Ювентус” учрашувини кўргани аниқ. Лекин айни ўша учрашувдан 15 дақиқа кеч бошланган “француз классико”си мақомига яраша суперучрашувни мухлислар учун ақдим этиб берди.

Аввалига “Лион” ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. Бироқ бунга жавобан улар кетма-кет учта гол билан жавоб қайтаришди. Кейин яна жамоалар навбати билан биттадан гол алмашишди. 4:2. Айнан ўша дақиқадан бошлаб Анчелотти бошчилик қилаётган ПСЖ бутунлай ўзгарди. Жамоа шунақа ҳужумлар уюштира бошладики, уларнинг охири самарасиз тугаётганига кўпро ажабланиш мумкин эди. 73-дақиқада Сеаре ҳисобни минимал кўринишгача қисқартирди.

Бу эса пойтахтликларга илҳом бағишлади ва улар ҳужумни янада кучайтиршди. Айтиш мумкинки, агар охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган голни ҳисобга олмаса, Франция терма жамоаси асосий дарвозабони Уго Льорис ПСЖ футболчиларининг истаган зарбаларини қайтараверди, қайтараверди. Ўн дақиқа ичида Льорис камида ўнта “сейв” намоийш этди. Ҳамма уни қаҳрамон бўлишини кутиб турганида ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар тугаб бўлган фақат бурчак тўпи амалга оширилиши керак эди. Ана шу пайтда катта саҳнага биринчи гол муаллифи Оаро чиқди. Унинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунини ялаганча тўрга бориб тушди. Энди бу вазиятда Льорис эмас афсонавий дарвозабонлар бўлса ҳам тўпни қайтара олмасди. Натижада жанговар дуранг қайд этилди.

Лекин бу мағлубиятдан қутулиб қолиш ПСЖни ортиқча хурсанд қилгани ўйқ. Жамоани изма-из таъқиб қилиб келган “Монпелье” бу турда яна бир кучли жамоалардан бири “Бордо”ни кичик ҳисобда мағлуб этиб турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. “Монпелье” ҳисобида 53, ПСЖ ҳисобида эса 52 очко мавжуд

ФРАНЦИЯ 1-ДИВИЗИОНИ
25-тур
ЛИОН – ПСЖ – 4:4 (3:2)
Голлар: Гомис (34), Лисандро (36), Бастос (40), Бриан (58) – Оаро (21, 90+5), Нене (45, пенальти), Сеара (73).

ЛИОН: Льорис, Ревейер, Коне, Крис, А. Сиссоко, Чельстрем, Гоналон, Бастос, Бриан (Эдерсон, 74), Гомис (Фофана, 84), Лисандро.
ПСЖ: Сиригу, Жалле (Сеара, 71), Алекс, М. Сако, Максвелл, Пасторе (Гамейро, 62), Сиссоко, Нене, Т. Мотта, Оаро, Менез (Бодмер, 70).
Огоҳлантиришлар: Оаро (25), Коне (31), Т. Мотта (38), Нене (39), Бастос (81), Фофана (88).

МОНПЕЛЬЕ – БОРДО – 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – Утака (80).
МОНПЕЛЬЕ: Журдран, Эстрада (Марве, 84), Бедимо, Илтон, Янгамбива, Кабелла (Аит-Фана, 65), Бельханда, Саихи (Стембули, 70), Бокали, Жиру, Утака.
БОРДО: Каррассо, Мариано, Сане, Планюс, Тремулинас, Плашил, Обраньяк, Гуффран (Бельон, 76), Нгемо, Морис-Белеи (Жюсси, 76), Сиани (Бен Халфалла, 84).

АЯЧЧО – ДИЖОН – 2:1 (0:0)
Голлар: Эдуардо Рибейро (54), Кавалли (55) – Кумордзи (66).

ОСЕР – СЕНТ-ЭТЬЕН – 0:0

ЭВИАН – НАНСИ – 2:0 (2:0)
Голлар: Бериго (30, 32).

НИЦЦА – КАН – 1:0 (0:0)
Гол: Мунье (50).
Четлатиш: Монтаруп (57, Кан).

ВАЛАНСЬЕН – ЛОРЬЕН – 2:0 (0:0)
Голлар: Самасса (78), Коад (81).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:22, 26.02.2012.
Ўқилди: 10196 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [9825]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5676]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3977]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [3007]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2424]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1765]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1679]

Ким фаворит? Суперкомпьютер 2025/26 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси ғолибини тахмин қилди [1520]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1498]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1364]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик