Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Легионерлар. Игорь Сергеевда гол, Машариповдан ассист, Шомуродов эса биринчи марта захирада қолди

Баҳо:
+ | -

Чет эл клубларида фаолият юритаётган ўзбекистонлик футболчиларнинг айримлари ортда қолган ҳафтада ўз жамоаси сафида навбатдаги ўйинларини ўтказди.

Саудия Арабистони

Жалолиддин Машариповнинг «Ан-Насср»и сафарда «Абҳа»га қарши баҳс олиб борди. Унда Ар-Риёд клуби 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган Машарипов жамоасининг учинчи голига ассистентлик қилди.

Беларусь

«Энергетик-БГУ» «Слуцк» майдонида меҳмон бўлди ва 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Беллашувда Шаҳзодбек Убайдуллаев тўлиқ ҳаракат қилган бўлса, Бобур Абдухолиқов 61-дақиқада захирага олинди.

Шаҳбоз Умаров жамоаси «БАТЭ» ушбу турда лигадан четлатилган «Спутник»ка қарши ўйнаши керак эди. Бу учрашувда борисовликларга техник ғалаба ёзилди.

Қозоғистон

Игорь Сергеев ҳаракат қилаётган «Тобол» жамоаси Қозоғистон чемпионатининг навбатдаги турида «Ордабаси»ни қабул қилди. Учрашувда костанайликлар 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Игорь жамоасининг 25-дақиқада урилган дастлабки голига муаллифлик қилди ва 59-дақиқада захирага олинди. Сергеевнинг жамоаси мавсум тугашига икки тур қолганда пешқадам «Астана»дан бир очко ортда қолмоқда ва учинчи ўриндаги жамоадан 8 очкога илгарилаб кетган. Кейинги икки тур чемпионлик масаласига ойдинлик киритиб беради.

Жанубий Корея

«Канвон» 33-турда «Чонбук Моторс»га қарши ўйнади ва минимал ҳисобда мағлубиятга учради. Рустам Ашурматов асосий таркибда майдонга тушиб, 46-дақиқада захирага олинди.

Жамшид Искандаров ҳаракат қилаётган «Соннам» эса «Чежу Юнайтед» майдонига сафар қилди. Учрашувда майдон эгалари сўнгги дақиқалардаги гол эвазига 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Искандаров учрашувнинг 61-дақиқасида майдонга тушди.

Кей-Лига 2 да Олег Зотеев тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда «Чоннам Драгонс» «Анян» билан 1:1 ҳисобда дуранг ўйнади. Икром Алибоев тўп тепаётган «Тежон Ситизен» эса «Пучон»га қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди (1:1). Алибоев бир бўлим ҳаракат қилди.

Азиз Ғаниев («Шабоб ал-Аҳли»), Жасур Яхшибоев («Шериф»), Остон Ўрунов («Уфа») ва Дониёр Абдуманнопов («Энергетик-БГУ») навбатдаги тур ўйинларини жароҳат сабаб ўтказиб юборган бўлса, Элдор Шомуродов «Рома»нинг «Эмполи»га қарши ўйинида захирада қолди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:53, 05.10.2021.
Ўқилди: 3544 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.