Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Терма жамоамиз Нагояда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг расмий твиттери хабарларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 26 февраль куни Тошкент вақти билан 10:30 да Япониянинг Нагоя шаҳрига учиб келди.

Нагоя аэропортида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини Япония оммавий ахборот воситалари ходимлари қарши олишди.

Вадим Абрамовнинг қисқача интервьюсидан маълум бўлдики, 29 февраль кунги сўнгги тур учрашувида терма жамоамиз олдига қўйилган асосий асосий вазифа — Альберто Дзаккерони бошқарувидаги Япония терма жамоасига мағлуб бўлмасдан, гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолишдан иборат.

Терма жамоамиз Нагоядаги биринчи кунда енгил тикланиш машғулотлари билан шуғулланди. Кечга бориб эса, назарий машғулот ўтилди.

Миллий терма жамоамиз делегацияси Нагоя аэропортидан 1 соатлик масофадаги тарихий Нагоя қалъаси ҳудудида жойлашган «Уэстин» меҳмонхонасига жойлашди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистон терма жамоасини қўллаб-қувватлаш учун фан-клуб аъзолари ҳам Японияда бўлиб туришибди. Улар пойтахт Токиодаги «Метрополитен» меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Фан-клуб 29 февраль — ўйин ўтадиган куни Нагоядаги «Тойота» стадионига келади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:46, 26.02.2012.
Ўқилди: 10396 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.