Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Сречко Катанец: «Мазкур йиғинга кўплаб янги номларни жалб қилдик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЎФА матбуот хизматига ўртоқлик учрашувидаги рақиблар ва таркиб ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

«Иордания ва Малайзия терма жамоалари Ассоциасияда мавжуд бўлган вариантлар орасидан танлаб олинди. Бунинг учун ҳеч қандай алоҳида сабаб йўқ. Биз айнан шу иккита терма жамоага қарши ўйнаймиз, деган талабни қўймаганмиз. Ҳозирги вақтда ўртоқлик учрашувларига рақиб топиш анча мушкул. Бундан ташқари бундай режалар 6 ой ёки 1 йил олдин амалга оширилиши керак.

Терма жамоага яқинда бош мураббий бўлганим учун ЎФАда ҳам спарринг рақиб топишга кўп вақт бўлгани йўқ. Бизда барча футболчиларни кузатиш учун 1 ойгина вақт бор эди. Шу мақсадда кўплаб янги номларни мазкур йиғинга жалб қилдик. Олдимизда турган ўйинларда барчага ўйин амалиётини беришга ҳаракат қиламиз. Кейинги йиғинларда балки яна бошқа ижрочиларни таклиф қилармиз. Кўп нарса уларнинг ўзига боғлиқ. Берилган имкониятдан яхши фойдалана олишса навбатдаги йиғинларга ҳам чақирилади. Бу йиғинда ўзини кўрсата олмаганлар кейинчалик ўзини кўрсатиши мумкин»,- дейди Сречко Катанец.

Эслатиб ўтамиз, йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.

Киритилди: 10:14, 07.10.2021.
Ўқилди: 3129 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.