Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Саутгейт жамоасининг тайёргарлиги қай даражада?

Баҳо:
+ | -

Дунё бўйлаб кўплаб миллий чемпионатлар икки ҳафталик таннафусга чиқиб, клублар ўз футболчиларини терма жамоаларга қўйиб юборди. Бу жараён Европада ҳам юз бермоқда. Жаҳон чемпионати учун саралаш босқичлари якуний палласига кирган. Бунда топ терма жамоалар ўз футболчиларидан максимал фойдаланишга ҳаракат қилишади. Жумладан, Англия термаси ҳам.

Гарет Саутгейт қўл-остидаги жамоа октябрь ойида ўтказилиши керак бўлган Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида қатнашиш учун яна йиғилишди. Уларни бу циклда иккита учрашув кутиб турибди. Бири Андорра, ва яна бири Венгрияга қарши. «Уч шерлар» И гуруҳидан жой олган бўлиб, шу пайтгача 6 та гуруҳ баҳсида иштирок этган ва ҳеч бирида мағлубиятга учрамаган. Шу сабаб Саутгейт шогирдлари 4 очколик фарқ билан гуруҳда етакчилик қилмоқда. Улар ҳозирга келиб, Қатардаги Жаҳон чемпионати учун йўлланма олишга жуда яқин турибди. Улар шанба куни бўладиган Андоррага қарши баҳсда уч очко тўпласалар, бас. Кейинги ўйин Венгрия билан ўз уйида кечади ва бу ўйинда ҳам ғалаба қозонилса, фойдадан ҳоли бўлмайди.

Бу сафарги йиғинда Англия таркибига янги футболчилар қўшилди. Бири – «Милан» ҳимоячиси Фикаё Томори. Собиқ «Челси» футболчиси 2019 йилдан бери илк марта терма жамоага жалб этилди. Яна бири эса, ҳамма учун яхши таниш ном. Бу «Рома» футболчиси Тамми Абрахам. У ҳам термага Саутгейт томонидан қайта чақириб олинди. 24 ёш ҳужумчи август ойида Жозе Моуриньо жамоасига бориб қўшилган эди. У аллақчон римликлар сафида 4 та гол уришга муваффақ бўлди. 2020 йилнинг ноябрь ойидан бери илк бор термага жалб этилаётган футболчи бундан икки йил олдин, фақат бир марта, Черногория жамоаси дарвозасига гол урган эди. Шунингдек, «Саутгемптон» клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Уорд-Провс ҳам чақирув олган. У «Лидс» футболчиси Калвин Филипс ўрнига таркибга жалб этилди. Филипсда болдир соҳасида шикастланиш мавжуд ва даволаниш курсини ўтамоқда. Унинг жароҳати «Авлиё»лар сардори Уорд-Провсга терма жамоа эшикларини қайта очиб берди. У Евро-2020да Саутгейтнинг 26 талик таркибига киритилмаган эди. Футболчи «Челси» билан кечган баҳсда қизил карточка олиб, майдонни тарк этган ва жамоаси мағлубиятига сабабчи бўлган.

«Челси» устози Томас Тухель жамоа футболчиси Рис Жеймсни жорий саралаш ўйинларида иштирок этмаслигини билдирди. Чунки ҳимоячида жароҳат мавжуд. Саутгейт, шунингдек, терма жамоанинг энг тажрибали футболчилари Гарри Магуайр, Трент Александр-Арнольд ҳамда Маркуз Решфорд хизматларидан ҳам фойдалана олмайди. Уларнинг барчаси турли хил даражадаги жароҳатлар билан курашмоқда. Инглизлар устози бу сафар «Боруссия Дортмунд» футболчиси Жюд Беллингем ҳамда «МЮ» ҳужумчиси Мейсон Гринвудни таркибга жалб этмади.

«Уч шерлар» ҳали-ҳамон Европа чемпионатидаги Италияга мағлубиятидан қолган асоратларни енгиб ўтмоқда. Ўтган ойда Гаретнинг шогирдлари 4-0 ҳисобида Венгрия ҳамда Андоррани мағлуб этган. Шундан сўнг, Польша билан 1-1 ҳисобида дуранг қайд этган. Хулоса қилиб айтганда, Саутгейт кучли ва интизомли терма жамоа шакллантира олди. Улар ҳозирда исталган рақибга бас кела олади. Бирдан бир муаммо – таркиб ўйинчиларида. Уларни жароҳат деб аталмиш тилсиз йўв таъқиб қилишда давом этмоқда.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 15:14, 07.10.2021.
Ўқилди: 1523 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Шин Тэ-Йонг: «Футболчилар ўйин бошланишидан олдин бироз асабийлашишди» [6638]

Улар ҳозир қаерда? Анчелотти қўл остида «Реал» таркибида дебют қилганлар [4124]

Абдуқодир ва Ҳожимат ўз клублари ихтиёрига жўнаб кетмоқда [3746]

Sport TV'да 30-апрель куни бир нечта хоккей ва «Бавария» - «Реал» ўйини трансляцияси бор [3560]

Перес Мбаппе ортидан яна бир йирик харидни амалга оширмоқчи [3349]

"Боруссия" ёки "Бавария": Левандовски Чемпионлар лигасида кимни қўллаб-қувватлашини айтди [2953]

Роналдо Бразилиядаги клубини сотди, энди навбат Испаниядаги клубга келди [2798]

Афсоналар Европани тарк этади, "Манчестер Юнайтед" "Байер" етакчисини олиб кетмоқчи! Ҳафтанинг энг яхши трансфер миш-мишлари [2776]

ЕЧЛ. "Бавария" - "Реал" баҳси тахминий таркиблари билан танишинг [2453]

Чемпионлар лигаси кейинги мавсумида иштирокини нақд қилиб қўйган клублар (фото) [2251]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.