Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Насаф» назорат учрашувида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бугун Қаршининг «Насаф» жамоаси Жиззахнинг “Суғдиёна” жамоасига назорат учрашувида майдонга тушди. Бу ҳақда қашқадарёлиликлар мухлислари сайти хабар тарқатмоқда.

Учрашув "аждарлар" устунлигида бошланди. Дастлаб ўйинниг 5 дақиқасида Шуҳрат Мирҳолдиршоевга ишлатилган қуполлик учун белгиланган жарима зарбасини Эркин Бойдуллаев амалга оширди. Эркиннинг кучли зарбасини жиззахлик дарвозабон қийинчилик билан, тўпни бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

Умуман "Насаф" учрашувнинг 30 дақиқасигача майдонда устунлик қилди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида меҳмон сифатида ҳаркат қилган жиззахлар бироз жонланиб қолишди ва бирин-кетин рақиб дарвозаси олдига ҳавф сола бошлашди.Бироқ, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда ҳам устунлик мезбонлар томонида бўлди. Шу куни ҳужумчиларга бироз аниқлик етишмади. Улар бир неча голли вазиятлардан фойдалана олишмади. Захирадан майдонга чиққан Суҳроб Неъматов амалга оширган бурчак тўпидан сўнг ҳисоб очилди. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Боян Малишич рақиб дарвозасига туғрилаб қўйиб ҳисобда жамоасини олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг "насаф"чилар янада олдинга интилишди. Вазиятларнинг бирида Артур Геворкян ўнг қанотдан кириб бориб тўпни жамоадошларига оширган бир паллада тўп бориб ҳимоячининг қулига тегди ва ҳакам иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Ҳар доимгидек пенальти тепиш учун яқинлашган Жаҳонгир Жиямуродов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Бу ҳисоб учрашув сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади.

НАСАФ - СЎҒДИЁНА - 2:0
Голлар: Малишич, Жиямуродов

«Насаф»: Муротжон Зуҳуров, Мақсуд Каримов, Ботир Қораев, Жаҳонгир Жиямуродов, Боян Малишич, Эркин Бойдуллаев, Илҳом Юнусов, Мирзакамол Камалов, Шуҳрат Мирҳолдиршоев, Илҳом Шомуродов, Артур Геворкян
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Суҳроб Неъматов, Шерзод Аъзамов, Элдор Бойматов, Алишер Юсупов, Носир Отақузиев.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 22:31, 26.02.2012.
Ўқилди: 10312 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик