Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"Барселона" Мадридда қийин ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

Мадридда бўлиб ўтган “Атлетико” – “Барселона” ўйини билан Испания чемпионатида навбатдаги тур якунланди.

Кутилганидек, ўйин ниҳоятда қизиқ кечди. Биринчи таймда тўпни ҳам, ташаббусни ҳам “Барселона” ўз қўлига олганди. Ҳатто маълум вақтда тўпга эгалик қилиш нисбати – 82 га 18 ҳам бўлди. Лекин хавфли вазиятлар яратиш борасида мезбонлар ҳимоячини ёриб ўтиш осон кечмаётганди. Биринчи таймнинг охирларига келиб. Месси рақиб ҳимоясидаги бўш нуқтани топа билди. Марказдан кириб борган аргентиналик ҳужумчи жарима майдони ичкарисига кириб борган Фабрегасни тўп билан таъминлади. Сеск эса узоқ бурчакда яка ўзи қолиб кетган Дани Алвешга голли тўп узатишни амалга оширди — 0:1!

Иккинчи таймда мезбонлар ўйини сезиларли равишда кучайди. Самара ҳам тезда келди, Фалькао қанотдан етказилган тўпни тўхтатиб ўтирмасдан дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. Уёғига ҳам майдонда еряли тенг кураш кечаётганди...

Бироқ, яна Месси!..

Ҳаммаси кутилмаганда рўй берди. Педрога нисбатан қўполликдан сўнг, чап қанотда жарима тўпи белгиланди. Нозик нуқта – ҳакам футболчиларга тўп хуштакдан сўнг ўйинга киритилиши кераклиги ҳақидаги кўрсатмани бермаганди. Буни эътиборга олмаган мезбонлар дарвозабони жонли девор ўрнатиш билан банд бўлиб турганида, Хави Мессига қараб "бир нарса, бир нарса" деб қўйди-да. Балки у Мессига айнан шуни айтгандир. Хуллас, орадан сония ўтмаёқ, Месси тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. Зарбанинг ижро этилишини кутмаган жонли девор ҳам, дарвозабоннинг ўзи ҳам голни деярли кўрмай қолдилар.

Сўнгги дақиқалар мезбонларнинг тинимсиз ҳужумлари остида ўтди. Сўнгги беш дақиқада камида уч марта мезбонларда гол уриш учун ажойиб имкониятлар юзага келганди. Лекин учала вазиятда ҳам Виктор Вальдес жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди ва қайсидир маънода Диего Марадонага салом йўллади.

АТЛЕТИКО – БАРСЕЛОНА  1:2 (0:1)
Голлар:  Дани Алвес (36),  Фалькао (49), Месси (81).
АТЛЕТИКО: Куртуа, Миранда, Годин, Филипе Луис, Габи, Тиагу, Коке (Сальвио, 77), Туран (Силвиу, 86), Хуанфран, Фалькао, Адриан.
БАРСЕЛОНА: Вальдес, Дани Алвес (Куэнка, 72), Абидаль, Пуйоль, Иньеста, Фабрегас (Педро, 79), Маскерано, Хави, Бускетс, Санчес (Пике, 85), Месси.
Огоҳлантиришлар: Месси (13), Годин (23), Хуанфран (25), Туран (30), Фабрегас (45), Тиагу (61), Дани Алвес (70), Коке (74), Санчес (77), Миранда (81), Фалькао (85).

ВАЛЕНСИЯ  – СЕВИЛЬЯ 1:2 (1:1)
Голлар: Тино Коста (25), Навас (70) — Медель (36)
ВАЛЕНСИЯ: Гуаита, Бруно Сальтор (Барраган, 70), Виктор Руис, Рами, Матье (П. Эрнандес, 76), Альбельда, Альба, Тино Коста, Фегули, Сольдадо, Жонас (Адурис, 61).
СЕВИЛЬЯ: Палоп, Коке, Спахич, Эскюде, Ф. Наварро, Навас, Медель, Рейес (Ману, 59), Ракитич (Троховски, 88), Кануте, Негредо (Баба, 74).
Огоҳлантиришлар: Альбельда (5), Бруно Сальтор (63), Адурис (75), Ф. Наварро (87), Медель (90).

ОСАСУНА – ГРАНАДА 2:1 (2:1)
Голлар: Накуном (26), Лекич (29) – Микель Рико (31).

РЕАЛ СОСЬЕДАД – МАЛЬОРКА 1:0 (0:0)
Гол:  Агиррече (79).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:29, 27.02.2012.
Ўқилди: 11117 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.