Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Суперлигага қайтган “Нефтчи”! Ёхуд бунга кимлар сабабчи...

Баҳо:
+ | -

 

3 йиллик танаффусдан сўнг яна Фарғонанинг бош жамоаси Суперлига йўлланмасини қўлга киритганидан кўпчиликни хабари бўлса керак. Бу мавсумда Про-лигадаги клублардан даражаси юқорилигини кўрсатган “Нефтчи” мавсумни қандай ўтказган? Бундай ишончли ғалабаларга кимлар сабабчи эканлигини бу галги мақоламизда тўхталиб ўтишга ҳаракат қилдик.

Кучайтирилган Таркиб


Мавсум аввалидан миқиёс бўйича мамлакатимизнинг 1-рақамли лигасига чиқишни ўз олдига жиддий мақсад қилиб олган “буюк чинорлар” таркибида жиддий ўзгаришлар қилди. Тажрибасиз ва янги бош мураббий талабига жавоб бера олмаган футболчилар билан хайрлашган клуб раҳбарияти таркибига жуда катта тажрибага эга бўлган футболчиларни қўшиб олди. Хусусан, миллий терма жамоа таркибида бир неча йиллар ҳаракат қилган футболчилар: Акмал Шораҳмедов, Акбар Тўраев, Шавкат Муллажонов каби бир қатор яхши савиядаги футболчилар клубга таклиф этилди.

Сифатли Легионерлар


Таркиб ҳақида гап кетганда албатта легионерларсиз иш битмайди. Клуб вакиллари бу ишни ҳам ўз маромига етказиб бажаришди десак ёлғон бўлмайди. Марко Обрадович, Александр Станоевич ва Александр Ешич каби савияли ( Суперлигани даражасида қандайлиги номаълум) айнан чемпионатдаги клубларда ҳаракат қилаётган футболчилардан бир бош устун футболчиларни жамоага қўшиб олгани йил давомида клубга қўл келди.

Тажрибали Мураббий


Ўз таркибига анчагина номдор футболчиларни йиғиб олган жамоа уларга бош бўла оладиган мураббийни ҳам топа олди. Бу ўша Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов эди. Водий футболи унга жуда таниш эканлиги ва футболчилар билан ишлашдаги ўзига ҳос қаттиққўллик унга бутун мавсум давомида жамоани ҳотиржамликка берилишига йўл қоймади. Бу эса якунда Про-лига чемпионлиги ва орзуқиб кутилган йўлланмани бир неча тур аввал ҳал қилиш имконини берди.

Жонкуяр Мухлислар


Ва энг сўнггида ўша машхур мухлислар... Ўткан мавсум сўнггидаги “Турон”га қарши ўйин барчангизни ёдингизда бўса керак, ўша машхур мухлислар мана шулар. Жамоасининг мағлубиятили кунларида ҳам жамоа билан елкадош бўлганлар мана ғалабали кунларда ҳам улар билан бирга. Улар бу онларни 3 йил кутишди ахири “суюклилари” уларга узоқ кутилган дамларни келтиришди. Бутун мавсум давомида хоҳ Самарқанд бўлсин, хоҳ Бухоро ҳар қандай шароитда жамоа билан бирга бўладиган ишқибозлари бор бўлган клуб Суперлигага ҳақли....

 

Абдубурхон Мамажонов тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.

Мақола ҳақида ўз фикрларингизни билдиринг

Киритилди: 13:22, 09.10.2021.
Ўқилди: 3797 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.