Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Азиз Ҳайдаров Японияга қарши ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

26 февраль куни Тошкент вақти билан 10:30 да Япониянинг Нагоя шаҳрига етиб келган Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси « Westin Nagoya Castle» меҳмонхонасига жойлашди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Бу меҳмонхона Нагоя қалъаси яқинида жойлашгани эътиборга молик. 29 февраль куни Япония миллий терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўйинга Тойота автомобилларини ишлаб чиқарувчи шаҳардаги «Тойота» стадиони мезбонлик қиладиган. Вакилларимиз бўлиб истиқомат қилаётган меҳмонхона ва стадион ўртасидаги масофа 1 соатни ташкил қилади.

Дастлабки кун Вадим Абрамов шогирдлари тикланиш машғулотларини ўтказиб, кечки пайт назарий билимларни бойитишди. Бугундан эътиборан эса футболчилар Нагояда илк марта жисмоний машқларни бажаришди. Тошкент вақти билан 17:00 да эса назарий машғулот ўтказилади.

БААнинг «Аш-Шабаб» клуби аъзоси Азиз Ҳайдаровнинг шамоллаб қолгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Олинган хабарга кўра футболчининг соғлиғи яхшиланиб бормоқда ва у Японияга қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Япония миллий терма жамоасига қарши ўйин 29 февраль куни Тошкент вақти билан 15:32 да бошланади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:06, 27.02.2012.
Ўқилди: 10055 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6406]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4918]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4097]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3451]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3204]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3113]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2881]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2866]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2487]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик