Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Оғир атлетика. Жаҳон чемпионатидан навбатдаги медаллар

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, шу кунларда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри сайёрамизнинг энг кучли оғир атлетикачи ўсмирларини ўзида жам қилган.

Мусобақанинг учинчи кунги баҳсларида ҳам ҳамюртларимиз муносиб иштирокни давом эттиришди. Дастлаб, мусобақада -61 кг вазн тоифасида Мадинабону Жўраева иккикураш натижасига кўра, умумий 179 кг натижа қайд этиб, 5-ўринни қўлга киритди.

Айниқса, ҳамюртларимизнинг эътибор марказида -71 кг вазн тоифасидаги ўсмир қизлар ўртасидаги беллашувлар турганди. Сабаби ушбу вазн тоифасида икки нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб боришди.

Ҳамюртимиз Нигора Сувонова мусобақада 3та кумуш медални қўлга киритди. У даст кўтаришда энг юқори натижаси 92 кг штангани ўзига бўйсундириб, кумуш медалига сазовор бўлди.

Нигора Сувонова силтаб кўтариш машқларида ҳам ажойиб натижа қайд этди. У 114 кг натижа билан яна бир кумуш медани соҳибасига айланди. Эътиборлиси, иккикураш натижасига кўра ҳам ҳамюртимиз иккинчи ўринни банд этди ва жаҳон чемпионатидан 3та медаль билан қайтадиган бўлди.

Ушбу вазнда силтаб кўтариш машқида Севинчой Комилова 111 кг натижа қайд этиб, 3-ўринни эгаллади ва терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги бронза медалини қўшиб қўйди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 12:35, 10.10.2021.
Ўқилди: 2600 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.