Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Аргентина (11 октябрь) ва Бразилия (15 октябрь)га қарши ўйинлари ҳамда «Олтин тўп» соврини ҳақида гапирди.
«Албатта, Лео Месси ва Неймар каби ўртоқлар билан учрашиш ҳар доим ҳам ёқимли, бу ҳар доим алоҳида бир воқелик. Лекин майдонда дўстлик бўлиши мумкин эмас деб ўйлайман.
Мен уругвайликман ва бундан фахрланаман. Қолганларни ҳам шундай бўлишга чорлайман. Мен ишлашни, ўсишни, юқори чўққилар учун курашни тўхтатмайман.
«Атлетико» менга юқори савияга чиқиш ва ўз маҳоратимни кўрсатишда давом этиш имкониятини беради. Бу ерда албатта «Олтин тўп»ни юта оламан»,-дейди 34 ёшли Суарес.