Кириш Регистрация

Француз ҳаками Мбаппенинг голига қандай баҳо берди?

Баҳо:
+ | -

Франциялик собиқ ҳакам Бруно Дерриьен Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг Миллатлар Лигаси финалида Испания терма жамоасига (2:1) урган голини изоҳлади.

"2013/14 йилги мавсумдан бошлаб янги қоидалар кучга кирди, Мбаппенинг голи тоза. Бизга қоидалар ёқмаслиги мумкин, улар футбол руҳини ўлдиради дейишади, лекин улар ишлаши керак. Қоидаларнинг қўлланилиши нуқтаи назаридан, гол адолатли ҳисобланди", - дея Дерриьеннинг сўзларидан иқтибос келтиради "RMC Sport".

Қўшимчасига, ҳакамнинг фикрича, ФИФА аввалги офсайд қоидаларига қайтиш керак.

"Мен ўйинчининг ўзи тўпни рақибга узатса, мен офсайд деб ҳисобламаган бўлардим. Аммо испаниялик футболчининг вазияти бошқача эди. У тўпни узатишга эмас, тўхтатишга ҳаракат қилди”, - деди собиқ ҳакам.

Эслатиб ўтамиз, Миллатлар лигаси финал учрашувнинг 80-дақиқасида Мбаппе баҳсли вазиятда гол урди. Ҳакамлар эса бу вазиятдаги голни инобатга олди.

Манба: Sport-Express.ru
Киритилди: 18:17, 11.10.2021.
Ўқилди: 5210 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик