Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Ньюкасл» эгалари «МЮ» футболчиларига эга чиқмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» клуби бир неча кун олдин нафақат Англиядаги, балки Европадаги энг бой жамоага айланди. Клуб Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси томонидан 300 миллион фунт-стерлинг эвазига «таг-туги» билан сотиб олинди. Юз миллардлаб маблағга эгалик қилувчи саудияликлар, эндиликда Ньюкасл-апон-Тайн шаҳрида жаҳон даражасидаги клуб барпо этиш ниятида. Дунёнинг энг кучли ва номдор футболчилар ҳамда мураббийлар яқин келажакда айнан мана шу клуб учун хизмат қилиши тахмин қилинган. Бунга оз қолди. Келинг, узоқ келажакка эмас, яқин, қишки трансферлар ойнасини ўйлаб кўрайлик. Клуб ушбу савдо учун мумайгина маблағ ажратилиши айтилмоқда. Бу пулларнинг бир қисми эса, «МЮ» футболчиларини олиб келиши учун сарфланади.


Саудияликлар клубга эгалик қилишни бошлаганидан кейин «Ньюкасл» бир эмас, икки эмас, нақ тўртта «Манчестер Юнайтед» футболчисини январь ойидаёқ таркибга жалб этишни режа қилган. «Қарғалар» ўзлари учун шу мавсум ярмидан бошлаб «жаҳон даражасидаги» ўйинчиларни танлаб олишни бошлаши керак. Айнан шу мақсадда клуб биринчилардан бўлиб, «қизил иблислар» ўйинчиларига «ҳужум уюштирмоқчи». Тўртта футболчидан биринчиси бу – Донни Ван де Бек. «Эвертон» устози Рафаэль Бенитез август ойида нидерландияликни ижарага олишга ҳаракат қилиб кўрган эди. Аммо «МЮ» мураббийи Оле Гунар Сульшер ушбу битим амалга ошишига йўл қўймади. У бу борада худди «Арсенал» менежери Артета сингари йўл тутди. Микель ҳам ўз футболчиси Мейтленд-Найлзни «Эвертон» учун сотилмаслигини айтганди.
Ван де Бек янги мавсум давомида «қизил иблислар» сафида атиги уч марта майдонга туширилди. Қолган пайтларда у заҳирада ушлаб турилди. Унинг клубга 39 миллион фунт эвазига қўшилганига ҳеч ақл бовар қилмайди. Негаки, у бу қийматга арзийдиган ўйин намойиш этгани йўқ. Шундай қилиб, у Манчестерда қолишни истаётганига ишончимиз комил эмас. «Ньюкасл» эса ҳозирда собиқ «Аякс» футболчисига катта маош таклиф эта олади.

Марказий ҳимоячи Эрик Байи «МЮ» сафида фойдаланилмаётган футболчилар рўйхатига кириб қолганига анча бўлган. Унинг майдондан узоқлашиши Рафаэль Вараннинг ташрифидан кейин янада ойдинлашганди. Варан Магуайр билан ҳамкорликда ўйин олиб бормоқда. Бундай олиб қараганда, Байи шунчалик «заҳиралашиб» кетганки, у ҳозирда тўртинчи танлов сифатида эътироф этилади. Ундан олдин юқоридаги иккиси ва Виктор Линделёф туради. Хуллас, у ҳам кетиш учун яхши таклиф қабул қилиши мумкин.


Ўтган мавсумнинг иккинчи яримда Лондонда порлаган инглиз футболчиси Жесси Лингард ньюкаслликларнинг учинчи нишони саналади. 28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи анчадан бери «МЮ»да асосий таркиб футболчиси мақомидан чиқарилганди. «Вест Хэм»га бориб келгач эса, ўзгарди. Англия терма жамоаси устози Гарет Саутгейт ҳам Лингарднинг ўйинларига шайдо бўлган ва уни Қатарга олиб кетишни мақсад қилган. Лондонликлар уни харид қилишга ҳаракат қилди, аммо кучи етмади. «Ньюкасл»нинг эса қурби етиши аниқ. Фақат, қиш келишини кутиш қолди, холос.


Формасини тиклай олмаётган Энтони Марциал «МЮ»дан кетишга бир-неча бор чоғланган футболчилардан бири эди. Французнинг аҳволи Криштиану Роналдунинг келиши билан янада мураккаблашган. Манкунянликлар ҳужумчиси учун қишда тахминан 40 миллионлик таклифни рад этмаслиги айтилмоқда. Шундай қилиб, Донни Ван де Бек, Жесси Линагрд, Энтони Марциал ва Эрик Байи квартети қишки ойна учун сотувга қўйилиши мумкин бўлган вариантлардир. Уларни «Ньюкасл»га сотиш орқали «МЮ» яхшигина пул ишлаб олиши мумкин. Биз еса воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз...

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:04, 11.10.2021.
Ўқилди: 5033 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.