Кириш Регистрация
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 00:00 Боруссия Д 4-2 Атлетико
17/04 00:00 Барселона 1-4 ПСЖ
17/04 12:00 Вьетнам 1-1 Мьянма
17/04 14:00 Ўзбекистон 3-2 Австралия
17/04 16:00 Таиланд 3-1 Хитой
17/04 18:00 Ўзбекистон 2-0 Малайзия
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-5 Ироқ
17/04 20:30 Вьетнам - Кувайт
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон - Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон - Афғонистон
18/04 16:00 Япония - Қирғизистон
18/04 19:00 Кувайт - Баҳрайн
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада

Фердинанд варианти: "Ньюкасл" учун қайси инглиз футболчилар зарур?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" клубининг афсонавий футболчиларидан бири Рио Фердинанд "Ньюкасл" яқин орада қайси инглиз футболчилари билан битим тузиши мақбул деган саволга жавоб берди. У Англия терма жамоаси асосий футболчилари бўлган Раҳим Стерлинг, Деклан Райс ва Жесси Лингардни ньюкаслликлар учун энг керакли вариантлар деб ҳисоблайди. "Қарғалар" яқинда ўз эгаларини алмаштиришди. Саудияликларнинг 300 миллионлик савдосидан кейин, клуб тарихидаги Майк Эшлининг 14 йиллик ҳукмронлигига барҳам берилди. Шундан кейин "Ньюкасл" дунёдаги энг бой клубга айланиб қолди. Клубга эгалик қилувчи "Саудия Арабистони ижтимоий сармоялар фонди" жамғармасининг умумий бойлиги 320 миллиард фунтга тенг.
Бу дегани, "Ньюкасл" эндиликда "Манчестер Сити"дан ўн баробар, "ПСЖ"дан эса эллик баробарга бойроқдир.

Клубнинг жорий бош мураббийи Стив Брюсга истеъфога чиқарилиши тушунтирилган. Кўплаб нашрлар унинг ўрнига муносиб номзод сифатида Френк Лемпардни кўрсатишмоқда. Ундан кейин эса жамоа асосий эътиборини келаётган трансферлар ойнасига қаратади. Рио Фердинанд айнан мана шу даврда клуб учун энг мос футболчилар номини келтириб ўтди. У ўз YouTube каналида бу ҳақда шундай дейди: "Мен ҳозир бу клубга кимлар келиши мумкин ва кераклигини айтишга ҳаракат қиламан. Бу харид ўйлаганимиздан каттароқ бўлишига ишончим комил. Бу борада биринчи вариант сифатида Раҳим Стерлингни келтирган бўлардим. Стерлингнинг жорий клубидаги доимий ўрнини йўқолиши, уни жамоадан кетишига асос бўла олади. Яна бири эса Деклан Райс. Ўйлашимча, "Ньюкасл" бу ўйинчини "Вест Хэм"дан сўраб олиши лозим".

Клуб бирданига бундай даражада бой бўлиб кетгач, мухлислар Жаҳон чемпиони Килиан Мбаппе трансферини ҳақида турли ҳазил аралаш гаплар айтганди. Аммо Фердинанд "ПСЖ" ўйинчиси реал ҳаётда "Ньюкасл" учун имконсиз танловлигини таъкидлаб, эътиборни кўпроқ ёш инглиз футболчиларига қаратиш кераклигини билдирди: "Мбаппе – бу шунчаки утопик қараш. Иложсиз иш. Лекин ўзимизда, "МЮ", "Сити" ва "Челси"да олиш мумкин бўлган бир неча номлар мавжуд. Агар мен янги раҳбарият ўрнида бўлганимда айнан ана шундай футболчиларни қидирган бўлардим. Юқорида айтилган иккита футболчини эса рўйхатим аввалига жойлаштирардим. Яна бири эса "МЮ" асосий таркибига кира олмаётган Жесси Лингарддир. Сиз менинг фикримни сўрамагунизча, мен бу гапларни айтмоқчи эмасдим, очиғи. Мана шундай рўйхат шакллантириш керак. Ундан дунё бўйлаб ёш талантли ёшларни йиғиш ҳам жой олган бўлиши лозим. Чунки айнан ёшлар таркибни кучли ва чидамли қилади.

 


Биласизми, яна кимларни мен таркибга жалб қилар эдим? Мен ўзимизнинг ёшларни сўрардим, ёш инглиз ўғлонларини. Мана масалан, Макс Ааронс деган "Норвич" ҳимоячиси бор. 21 ёшли футболчи. Яна Конор Галлагер ҳам. У ҳам шу ёшда. Айнан шу ва шу каби ёниб турган ёшларни топиш ва жалб қилиш керак. Ишончим комил, бундай ёшлар клубга келади. Мен бу клуб учун ёш инглиз иқтидорларини топиш керак деб биламан. Негаки, "Ньюкасл" инглиз клуби ва мен бу жамоа асоси ёш инглизларда иборат бўлиши керак деб ҳисоблайман".

"Ньюкасл" яқин йиллар ичида мамлакат чемпионлиги учун курашиши тахмин қилинган. Бу учун эса ҳозирдан ҳаракат қилиниши керак. Биз эса Англияда юқори ўринлар учун курашувчи яна бир рақобатдош жамоа шаклланишидан фақат хурсанд бўламиз.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:51, 13.10.2021.
Ўқилди: 2677 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.