Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ФИФА ЎФФ аппелляциясини инобатга олмади

Баҳо:
+4 | -

20 февраль куни ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ФИФАнинг 17 февраль куни чиқарган қарорига нисбатан аппелляцияга имзо чекканди. Боиси 7 февраль куни швейцариялик Марсель Матье раҳбарлигидаги ФИФА тартиб-интизом қўмитаси ЖЧ-2014 Осиё саралаш мусобақаси 3-босқич учрашувидан келиб чиқиб, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг беш нафар футболчиси ва Ўзбекистон футбол федерациясини жазолаганди.

Халқаро футбол уюшмаси ФИФА ЎФФ бош котиби ва биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаевга мазкур аппелляция юзасидан ўз муносабатини тақдим этди. Унда ФИФА тартиб-интизом қўмитасининг 118-кодекси илова қилинган бўлиб, ФИФА қуйидаги вазиятлар учун ёзилган аппеллцияларга эътибор қаратмаслиги маълум қилинган:
a) огоҳлантириш учун;
b) ҳайфсан учун;
c) икки ой муддат ичидаги 3тадан кам бўлган ўйинга дисквалификация қилингани учун;
d) ассоциация ва клубларга белгиланган 15.000 Швейцария франкигача бўлган жарима, айрим ҳолатларда 7.500 швейцария франки миқдоридаги жарима учун;
e) Шу кодекснинг 64-бандидан келиб чиқиб чиқарилган қарор учун.

Демак, ЎФФ томонидан берилган аппелляция ФИФА тартиб-интизом қўмитасининг 118-кодексига мувофиқ қабул қилинмайди. Сабаби, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари: Сервер Жепаров, Вагиз Галиулин, Санжар Турсунов, Шавкат Муллажонов ва Ислом Тўхтахўжаев 2та ўйинга дисквалификация қилинган. 29 февраль куни Японияга қарши бўлиб ўтадиган ўйиндан кейин бу сон 1тага камаяди. ЎФФ эса белгиланган жарима юзасидан эмас, айнан футболчиларнинг дисквалификацияси юзасидан аппелляция берганди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:37, 28.02.2012.
Ўқилди: 12788 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.