Coca Cola Суперлигаси 22-тур доирасидан ўрин олган “Сўғдиёна” - “Қўқон-1912” учрашуви 16 октябрь куни Жиззах шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
Бу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 31 марта тўқнаш келишган.
Ўйинларнинг 9 тасида "Қўқон-1912" зафар қучган, 14 та баҳсда жиззахликлар қўли баланд келган. Саккизта учрашувда дуранг натижа қайд этилган.
Тўплар нисбати – 48-35, “Сўғдиёна” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қўқон-1912” 35 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна””нинг очкоси 50 тани ташкил этади.
“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги 5 учрашув:
21.09.2020 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 3:0
22.06.2019 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:2
19.10.2018 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0
25.04.2018 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:1
19.11.2017 «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 2:1
Ҳакамлар
ЎзПФЛ суперлиганинг 22-тур ўйинларида ишлайдиган расмийлар рўйхатини эълон қилди. Жиззахда бўлиб ўтадиган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" учрашувини Аскер Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Нажафалиев бунгача жамоамиз иштирокидаги битта ўйинда ишлаган. Coca Cola суперлигасининг 6-туридан ўрин олган ҳамда Аскер Нажафалиев бригадаси бошқариб борган "Қўқон-1912" - "Металлург" ўйинида жамоамиз 0-1 ҳисобидан имкониятни бой беришган эди. Бу сафар Нажафалиев бошқарган ўйин биз учун омадли бўлади деб умид қиламиз. Шунингдек Жиззахдаги ўйинда VAR тизими ҳам ишлайди.
Coca Cola суперлигаси
22-тур
16 октябрь, шанба
СЎҒДИЁНА – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Илья Ильин
Назоратчи: Марат Исмаилов
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистент: Тимур Гайнуллин
VAR назоратчиси: Валентин Коваленко
Комиссар: Лазиз Қўчқоров
Бошланиш вақтлари
“Сўғдиёна” - "Қўқон-1912" учрашуви, шанба куни Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” стадионида соат 18:30 да старт олади. Бугун куни эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 22 -турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин “Сўғдиёна” қароргоҳидаги стадионида соат 15:00да бошланади.