"Лидс" клуби ҳужумчиси Рафинянинг агенти футболчиси учун энг асоосий даъвогар "Ливерпуль" эганлигини маълум қилди. Бу ҳақда у шундай дейди:
"Рафиня АПЛда муҳим ўйинчига айланди. Унинг клуби футболчининг қобилиатларини ва ўсишини яхши билади. У ёш ва олдинда кўп синовлари бор. Унга бир нечта клублар қизиқмоқда ва "Ливерпуль" уларнинг энг асосийси ҳисобланади. Бу шунчаки қизиқиш. Расмий мулоқот бўлгани йўқ. "Лидс" уни сақлаб қолишни хоҳламоқда. Бу тўғри йўл. Чунки у ҳали ўсиши лозим".
Маълумот учун бразилиялик ҳужумчи 2020 йилда "Лидс"га Франсиянинг "Ренн" жамоасидан олин келинган.