«Ливерпуль» вингери Диого Жота ўз амбициялари ҳақида гапирди. Португалиялик футболчи кўп гол уришни ва совринлар ютишни исташини таъкидлади.
«Ўтган мавсумда мен яхши ҳаракат қилгандим, лекин жароҳатлар менга тўсқинлик қилди. Мен бу мавсумда жароҳат олмасликни хоҳлайман. Мен кўпроқ гол уриш ниятидаман, «Ливерпуль»нинг ғалабасига ёрдам бераман. Мен совринлар ютмоқчиман. Фаолиятим давомида юқори чўққиларни забт этиш ниятидаман», - дея футболчининг сўзларини келтиради мерсисайдликларнинг матбуот хизмати.
Жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида 24 ёшли португалиялик 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.