Кириш Регистрация
29/11 00:45 Наполи 4-0 Лацио
29/11 00:45 Марсель 1-0 Труа
29/11 01:00 Реал Мадрид 2-1 Севилья
30/11 01:00 Осасуна 1-1 Эльче
30/11 22:30 Фиорентина - Сампдория
30/11 22:30 Аталанта - Венеция
01/12 00:30 Ньюкасл - Норвич
01/12 00:45 Салернитана - Ювентус
01/12 00:45 Верона - Кальяри
01/12 01:15 Лидс - Кристал Пэлас

Келаси ёзда эркин агентга айланиши кутилаётган футболчилар терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

2022 йилнинг ёзида кўплаб таниқли футболчиларнинг ўз клублари билан тузган шартномалари якунига етади. Улардан баъзилари ҳозирги жамоалари билан янги келишувга эришади, лекин кўпчилик кетади. Агар жамоага керак футболчининг шартнома бўйича 8 ойи қолган бўлса, унинг учун катта имкониятлар очилади. 2,5 ойдан сўнг эса, қуйида муҳокама қилинадиган барча футболчилар бошқа клублар билан расман музокара ўтказиши мумкин бўлади.

Марҳамат танишинг 2022 йилда шартномаси якунига етадиган футболчилар рамзий терма жамоаси.

Дарвозабон

Андре Онана («Аякс», Камерун, 25 ёш)

Онана ўз хотини доимий равишда ичиб юрадиган таблеткани беҳосдан ичиб қўйгани учун, бир йил футболдан четлатилди. Унинг организмида допинг аниқланди. «Аякс» шартномани узайтириш устида ишлади, бироқ футболчи билaн келиша олмади, буни клуб спорт директори Овермас тан олди. Катта эҳтимол билан, Андре «Интер»га ўтади, у ерда 37 ёшли Хандановичнинг ўрнини эгаллайди.

Ҳимоячилар

Матиас Гинтер («Боруссия Менхенгладбах», Германия, 27 ёш)

Гинтер ўтган ёзда «Боруссия»дан кетишга қарши эмасди, лекин футболчига жиддий қизиққан жамоа топилмади. Энди клуб мудофаа чизиғи етакчиси товон пулисиз қўйиб юборилади, чунки Маттиаснинг топ клубда ўйнаш истаги йўқ эмас. «Бавария», «Ливерпуль», «Интер» ва «Реал» жаҳон чемпионини ўз сафларида кўрмоқчи.

Антонио Рюдигер («Челси», Германия, 28 ёш)

«Реал» ва «Бавария» «Челси» билан янги шартнома борасида келиша олмаган Антонио Рюдигер учун курашмоқда. Баъзи маълумотларга кўра, немис ҳимоячиси Лондонда қолмоқчи эмас ва аллақачон ўз танловини Мадрид фойдасига қилган.

Никлас Зюле («Бавария», Германия, 26 ёш)

Зюле немис ҳимоячилари парадини шартнома муддати билан давом эттиради. Ўтган кузда «Бавария» Никлас билан ҳамкорликни давом эттириш истиқболини кўрмади, лекин Нагелсманн келиши билан кўп нарса ўзгарди. Футболчининг ўзи «Бавария»да қолишини истисно қилмади, лекин айни пайтда унинг келажаги «очиқ» эканлигини таъкидлайди. Премьер-лигадан «Челси» ва «Ньюкасл» Зюлега бефарқ эмаслигини кўпгина ОАВлар таъкидлашмоқда.

Марсело («Реал», Бразилия, 33 ёш)

Яқин вақтгача Марсело сайёрамизнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси эди ва ҳозир у ҳатто ўз жамоасида ҳам энг яхшиси ҳимоячи номидан йироқда. Шартнома тугаши билан бразилиялик билан жамоа билан хайрлашса ҳеч ким ажабланмайди, лекин унинг кетишини оддий ҳодиса деб аташ мумкин эмас. Марсело «Реал» либосида кўп ғалабалар ва ажойиб учрашувларни ўтказди ва у Рамос кетганидан кейин «Қироллик клуби» сардори бўлиб қолди.

Ярим ҳимоячилар

Марсело Брозович («Интер», Хорватия, 28 ёш)

«Интер» Брозович билан шартномани узайтирмоқчи, аммо футболчининг бошқа истаклари бўлиши мумкин. Биринчидан, «неразурри» ўз таклифини кечиктирди, иккинчидан, Марсело бир нечта қизиқарли таклифлардан бирини танлаши мумкин. У «Манчестер Юнайтед», «Барселона», «Ливерпул», «Тоттенхэм», «ПСЖ» ва «Милан»нинг қизиқишлар рўйхатида.

Франк Кессие (Милан, Кот-д'Ивуар, 24 ёш)

«Милан» ҳам муҳим ярим ҳимоячисини йўқотиш хавфи остида, лекин уна йилига 8 миллион тевро тўлашга ҳали бошқа клублар ҳам тайёр эмас. Йўл-йўлакай, Кот-д'Ивуар термаси аъзосига «Ливерпуль», «Барселона», «Интер» ва «Манчестер Юнайтед»дан таклифлар борлиги айтилмоқда.

Пол Погба («Манчестер Юнайтед», Франция, 28 ёш)

Брозович ва Кессиега келажаги ҳалигача аниқ бўлмаган Погбанинг ўрнига «Ман Юнайтед» келиши мумкин. Италияда Полнинг маошини тўлай оладиган клублар деярли йўқ, бу «Барселона» учун ҳам тегишли, лекин француз «Реал»га ўтишни хоҳлайди, чунки унинг бир нечта ватандошлари «Реал»да тўп тепади. Аммо, агар унга йилига 20 миллион евродан кўпроқ маблағ берилса, у «Манчестер Юнайтед» билан шартномани узайтириши мумкин.

Ҳужумчилар

Ансу Фати (Барселона, Испания, 18 ёш)


Месси кетгач, Фати ўнинчи рақам эгасига айланди, «Барселона» уни клубнинг янги юзига айлантиришга қарор қилди ва ҳамма нарса Ансу «Камп Ноу»да қолишига боғлиқ. Бу қачон содир бўлиши нўмалум, лекин ҳозирча иқтидорли йигит бўлажак эркин агентлар рўйхатида.

Пауло Дибала («Ювентус», Аргентина, 27 ёш)

Дибала ҳали «Ювентус» билан янги шартнома имзоламади, гарчи Италияда улар бу ой охиригача содир бўлишини айтишган бўлсада. Туринликлар Паулони яхши кўради ва уни лойиҳанинг асосий юлдузига айлантиришга тайёр, гарчи аргентиналик ўтган мавсумни ўз имкониятларидан анча паст ўтказган бўлса ҳам.

Килиан Мбаппе (ПСЖ, Франция, 22 ёш)

Франциялик футболчи футбол тарихидаги энг машҳур эркин агентга айланиш арафасида. «Реал Мадрид» ўтган ёзда «ПСЖ» га Мбаппе учун катта пул таклиф қилган, аммо парижликлар рад жавобини берди. Бироқ Килианнинг ўзи орзусидан воз кечмаган. Тахминларга қарганда, «қаймоқранглилар» қишда француз ҳужумчисини сотиб олишга яна уриниб кўради. Агар «ПСЖ» бу вақт ичида у билан келишувга эришмаса, июль ойида Мбаппе эркин агент сифатида «Реал» га ўтади.

Руслан Максимов тайёрлади

Киритилди: 20:07, 16.10.2021.
Ўқилди: 4782 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.