Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Бахтиёр Ашурматов: "Дуранг адолатли натижа бўлди"

Баҳо:
+ | -

Coca Cola  суперлигасининг 22-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
- Бугун жуда жанговар ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам шиддатли ўйин кўрсатди. Дуранг натижа ҳеч кимни қониқтирмагани аниқ. Рақибимиз Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. Биз эса ўтган йилги натижамизни янада яхшилаш учун ҳаракат қиляпмиз. Учрашув якунланиши арафасида Иван Йосович имкониятдан фойдалана олганида бугун уч очко эгасига айланишимиз мумкин эди. Лекин дуранг адолатли натижа бўлди, деб ўйлайман. Улуғбек Бақоев жанговар ўйин намойиш этишни яхши кўради. “Сўғдиёна”нинг бугунги натижаларида унинг ҳиссаси катта. Жиззахликларга кейинги баҳсларда омад тилаб қоламан.
“Сўғдиёна” стандарт вазиятлардан самарали ўйнашини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Бизнинг дарвозамиз олдидаги хавфли вазиятлар ҳам айнан стандарт вазиятлар кейин содир бўлди. Рақибларда бўйдор футболчилар кўплиги боис, иккинчи бўлимда Акбаров ва Мелиевларни майдонга туширдим. Ўйинга муносиб тайёргарлик кўрганимиз учун Жиззахдан бир очко билан қайтдик.
Ўтган йили 5-ўринни эгаллагандик. Бу йил яхшироқ натижа қайд этишни мақсад қилгандик. Шу боис, ҳозир эгаллаб турган ўрнимиз бизни ҳам раҳбарият ва мухлисларимизни қониқтирмаслиги турган гап. Турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилашимиз учун қолган баҳсларда ҳам бугунгидек жанговар ўйин кўрсатишимиз керак.
 Кейинги турлардаги Ўзбекистонни  кучли жамоалари кутиб турибди. Биринчи ва иккинчи ўриндаги жамоалардан тўрт очко олдик. Демак, қолган ўйинларда ҳам ғалаба қозонса бўлади.
Ҳакамларга эътирозим йўқ. Тўғри ўйин давомида бироз эҳтирозга берилган бўлишимиз мумкин. Аммо ВАРнинг борлиги эътирозларга ўрин қолдирмади.

Киритилди: 21:47, 16.10.2021.
Ўқилди: 1670 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик