«Наполи» раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Лоренцо Инсинье билан шартномасини узайтириш борасида музокара олиб борди. Бу ҳақда неаполликлар жамоасининг спорт директори лавозимини эгаллаб турган Криштиану Гиунтоли DAZN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг Италия клуби билан амалдаги шартномаси келаси ёзгача тузилган. Аввалроқ, Инсиньега Каталониянинг «Барселона» ва Лондоннинг «Арсенал» клублари қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида Лоренцо саккизта ўйин ўтказиб, иккита гол ва учта голли узатмани амалга оширди.