Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Почеттино ва Кимпембе "Лейпциг"га қарши баҳсдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтишди

Баҳо:
+ | -

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган «Лейпциг»га қарши учрашувдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Лейпциг» ҳам биз ҳам, ушбу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Гуруҳда етакчи бўлиб қолишимиз учун уч очкони қўлга киритишни истаймиз. Улар кўплаб сифатли ўйинчиларга эга жуда ҳам шижоатли жамоа. Улар тажовузкор ва яхши натижа учун курашишади. Бу оғир ўйин бўлади ва шубҳасиз ҳимояда тартибли ўйин намойиш этишимиз керак бўладиган оралиқлар ҳам бўлади. Маълум вазиятлардан чиқиб кетишимиз учун тўплардан оқилона фойдаланган ҳолда ишлашимиз керак ва уларнинг қарши ҳужумига шаъй бўлишимиз лозим. Бу бизга қимматга тушиши мумкин. Уларга қарши ҳужумда ўйнай ҳам оламиз, аммо тўп назорати ҳам аҳамиятли. Тўп назорати бой берилганда нима содир бўлишига қараб ўйин тақдири ҳал этилиши мумкин.

«Анже»га қарши охирги ўйинимизда ғалаба қозондик. Шундай экан, «Ренн»га қарши натижа унутилди. Халқаро танаффус мобайнида бир нечта футболчилариди учта ўйинда майдонга тушишди. Шунинг учун, машғулотларда шуғулланиш учун кўп вақтимиз бўлгани йўқ. Қаттиқ меҳнат қилишга ҳаракат қилмоқдамиз ва ғояларимизни сингдиряпмиз. Аммо, бунга вақт керак. Яхшиланишда давом этамиз.

Биз дунё даражасидаги ўйинчилар ҳақида гапиряпмиз. Улар ўзаро гаплашишади ва ҳозирги вақтда ўзларини қандай ҳис қилаётганликларини билдириш учун бир-бирларига имконият беришади. Ҳар бир футболчи юклатилган вазифани бажаришга қодир ва буни ҳали қилиш ўзларига боғлиқ. Жаҳоннинг энг яхши футболчиси ҳақида гаплашишганида, бирор бир иерархия мавжуд эмас. Улар ўзлари учун қарор қилишлари табиий ҳолат", — деди Почеттино.

ПСЖ ҳимоячиси Преснел Кимпембе ҳам «Лейпсиг»га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

"Улар қандай яхши жамоа эканликларини биламиз. Осон ўйин бўлмайди. Рақиб жамоа таркибида ўйнайдиганлар орасида дўстларим бор. Масалан, сифатли футболчилардан бири Кристофер Нкунку. У узоқ йўлни босиб ўтди ва ҳозирда ҳақиқатан ҳам буюк ўйинчи. Сешанба куни бизни яхши ўйин кутиб турибди ва уни яна кўришни сабрсизлик билан кутяпман. «Лейпциг» - еврокубокларда буюк ишларни амалга ошира оладиган жамоа".

Манба: en.psg.fr
Киритилди: 20:43, 19.10.2021.
Ўқилди: 2040 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.