«Реал Мадрид» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема «Олтин тўп» ҳақида гапирди.
«Бу болаликдан бери менинг орзуим эди. «Олтин тўп»га эга чиқиш менга кўп туртки беради. 30 номзодлар орасида бўлиш албатта яхши.
«Олтин тўп» ҳар доим менинг мақсадим бўлган, мен бу ҳақда доим ўйлаб келганман. Криштиану Роналду ғолиб бўлганида ва у билан «Сантяго Бернабеу»га кирганида, мен, албатта, ундан хурсанд, мен у билан бир жамоада ўйнаганимдан хурсанд бўлардим. Ҳа, мен ҳам ғалаба қозонишни хоҳлайман.
Айтишим мумкинки, мен ҳеч қачон ҳозиргидек ғалабага яқин бўлмаганман. Буларнинг барчаси менинг ўйиним ва охирги 3-4 йил давомида қилган ишларим эвазига»,-дея Бенземанинг сўларини келтиради ESPN нашри.