Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Почеттино: "ПСЖ" характер кўрсата олди"

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Маурисио Почеттино Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувида "Лейпциг" устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида фикр билдирди.

"Бу қийин ўйин эди, лекин биз 3 очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз.

Биз учун ғалаба қозониш ва гуруҳда биринчи бўлиш жуда муҳим. Кучли жамоани мағлуб этиш қийин бщлди, лекин биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатдик.

1:2 ҳисобида ютқазаётганимизда, биз характер кўрсата олдик. Бизда яхшиланиши керак бўлган нарсалар борлигини биламиз ва вақт ўтиши билан биз буларни тўғирлаймиз.

Ўйлайманки, бугун футболчиларни мақташ керак, чунки улар жуда яхши ўйнашди", - деди Почеттино.

Манба: Sports.ru
Киритилди: 05:54, 20.10.2021.
Ўқилди: 1563 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик