Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Гвардиола: "Компани «Брюгге» ҳақида менга кўпроқ маълумот берди" (матбуот анжумани)

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган «Брюгге»га қарши ғалабадан (5:1) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз жуда ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Бу Европа Чемпионлар Лигасида кўрсатган энг яхши ўйинларимиздан бири бўлди. «Брюгге»нинг имкониятларини паст баҳоламоқчи эмасман. Уларни жуда яхши биламан. Винсен Компани билан суҳбатлашдим ва у менга бир қанча маълумотларни тақдим этди. У «Брюгге»ни менга нисбатан яхшироқ билади.

У охирги 30 дақиқаликда хушёр бўлишимиз кераклигини айтиб ўтди. Уларнинг тезкор марказий ҳимоячиси бор, айниқса чап томонда ҳаракат қилувчи. Кўплаб жиҳатларда ҳақиқатан ҳам аъло даражада ўйин кўрсатдик, шунинг учун ҳам улар ўз имкониятларини намойиш эта олишмади. Уларнинг салоҳиятини жуда ҳам соз даражада биламан. Халқаро танаффус вақтида «Брюгге»нинг ўйинларини кузатдим ПСЖга қарши қандай ўйнашганини ҳам биламан. Манчестерга сафар қилишларига бир неча ҳафта қолди, холос ва ишончим комилки, улар вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қилишади.

Ўйин бугунги каби бир хил бўлмайди, бунга аминман. Уларнинг ўз ғурури бор, ўйинни қайта кўриб чиқишади ва қаерда яхшироқ қилиш мумкинлиги ҳақида хулосалар чиқаришади. Барча очколарни олишимиз учун имкон қадар яхши тайёргарлик кўрамиз".

Жуда ҳам кўп позитивлар кела бошлаган кечада Фил Фоден яна ўзининг энг яхши техник сифатларини ва майдоннни кўра олиш қобилиятини намойиш этди. Бундан хурсанд бўлган Гвардиола футбол интеллекти ва иштиёқи бирлашганидан фахрланадиган ўйин бўлганини айтиб ўтди.

"Яхши ўйин кўрсатдик, босим қилишимиз ҳам жойида бўлди. Тўпни тезда ўзимизга қайтариб олдик ва тўп билан кўп муомалада бўлдик. Фил кўплаб узатмаларни амалга оширди. Рақибни кўпроқ югуртирдик. Янада кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, кўплаб имкониятларга эга бўлган эдик. Бугунги кўрсатган ўйинимиздан барчамиз хурсандмиз", — деди испаниялик мутахассис.

Гвардиола ўйинда гол киритган Коул Палмер ҳақида ҳам гапирди.

"Унинг тайёргарлик майдонида ўтказаётган вақтларига қаранг. Коул доим у ерда ва машғулот ўтказади. Бир қанча футболчилар шунчакки боришади ва дангасалик қилган ҳолда ўйнашни исташмайди.

У мутлақо бунинг акси. У борди ва яна учта гол урди. Бу дунёда одамлар барча нарса тезда содир бўлишини исташади. Ҳаммаси учун вақт керак. Агар ошхонада кўпроқ вақт ўтказмасангиз, яхши таом пишира олмайсиз", — деди Гвардиола.


Манба: mancity.com
Киритилди: 07:38, 20.10.2021.
Ўқилди: 1840 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.