Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Почеттино, Эррера ва Хакими ПСЖнинг «Лейпциг» устидан қозонган ғалабасидан кейин фикрларини билдириб ўтишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-тури доирасида ПСЖ ўз майдонида «Лейпциг» клуби қабул қилди ва иродали ғалабага (3:2) эришди. Учрашувдан кейин бош мураббий Маурисио Почеттино, ярим ҳимоячи Андер Эррера ҳамда ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими ўз фикрларини билдириб ўтишди.

"Жуда қийин ўйин бўлди, лекин якунда уч очкони қўлга киритдик ва бундан хурсандмиз. Ўйиндан олдин биз гуруҳда етакчи бўлишимиз муҳим эканлигини тушиниб тургандик. Жуда яхши жамоага қарши ўйнадик, осон бўлгани йўқ, якунда биз ғалабага муносиб ҳаракат қилдик.

Ўйлайманки, гол ўтказиб юборганимиздан кейин бизга қийин бўлди. Иккинчи бўлимни ўзимиз истагандек бошламадик ва иккинчи голни ҳам қўйиб юбордик. Аммо, шундан кейин футболчилар ва жамоа мавсум давомида кўрсатиб келаётган характерни намойиш этишди. Албатта, яхшилаш керак бўлган жиҳатларимиз борлигини биламиз ва бунинг устида ишлаймиз. Ҳозир бу ғалабадан кейин ўйинчиларни руҳлантиришимиз ва хурсанд бўлишимиз керак. Чунки, улар яхши ҳаракат қилишди", — деди Почеттино.

"Албатта, ўйинда қийналдик. Баҳсдан олдин улар динамик футбол кўрсатадиган жамоа эканлигини билардик ва улар мазкур беллашувда ғалаба қозонишлари керак эди. Чунки, уларнинг ҳисобида очко йўқ. Улар билан ўйнаш оғир бўлишини тушиниб тургандик. Сабаби, охирги икки мавсум мазкур рақибга қарши аллақачон ўйнаганмиз. Дастлабки 20-25 дақиқани яхши бошладик ва кейин ўйинда назоратни йўқотиб қўйдик. Бу борада ҳам ишлашимиз керак. Кейин иккинчи бўлимда амалга оширилган ўзгаришлар бизга шижоат берди ва тизимдаги алмашинувлар ҳам бизга ёрдам берди ва бундан хурсандмиз. Умуман олганда, ғалабага муносибмиз, лекин шунингдек яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Чунки, биз 90 дақиқа давомида ўйинни назорат қилишимиз керак, бунга интиламиз. Буни ҳар доим ҳам иложи йўқ, аммо ҳаракат қиламиз. Ўйинни бошида яхши ҳаракатландик, аммо кейинчалик назоратни бироз қўлдан чиқариб юбордик", — деди Андер Эррера.


"Бу Чемпионлар Лигаси, бугун ҳақиқий шу мусобақа ўйини бўлди. Жуда яхши ўйин кўрсатдик. Буюк жамоа ва ўйинчиларга эга клуб. Бугун кўплаб голлар гувоҳига айландик ва уч очко олганимиздан хурсандмиз. Ҳа, айтиб ўтганимиздек, жамоам ҳеч қачон таслим бўлмайди, қаттиқ ишлаймиз. Бу бизнинг характеримизнинг бир қисми. Ҳисобда ортда қолаётганимизда уч очко олиш учун охиригача курашамиз ва бу нарса бугун ҳам содир бўлди. Бунинг устида ишлаймиз ва айтиб ўтганимдек жуда ҳам хурсандман", - дея таъкидлади Хакими.


Манба: en.psg.fr
Киритилди: 08:30, 20.10.2021.
Ўқилди: 2795 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.