Кириш Регистрация
15/09 00:00 Вильярреал 1-2 Бетис
15/09 00:00 Лидс 4-1 Ньюкасл
15/09 15:00 Тэжон Хана Ситизен 1-0 Кёто Санга
15/09 15:00 Гамба Осака 4-1 Конган Ханой
15/09 15:00 Кашима Антлерс 7-1 Ньюкасл Жетс
15/09 15:00 Ратчабури 4-6 Шангхай Порт
15/09 17:15 Бейжинг Гуоан 3-1 Поханг Стилерс
15/09 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-1 Бурирам Юнайтед
15/09 21:00 Ал-Айн - Ан-Наср (СА)
15/09 22:00 Райо Вальекано 2-1 Эспаньол
15/09 23:00 Алавес 0-1 Валенсия
15/09 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ғарафа
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс - Кашива Рейсол
16/09 17:15 Порт - Виссел Кобе

ОФК Кубоги. "Насаф" ўз тарихида иккинчи бор финалга йўл олди

Баҳо:
+ | -

ОФК Кубогининг дастлабки ярим финал ўйини якунланди.

Қаршидаги "Марказий" стадионда кечган "Насаф" ва Гонгконгнинг "Ли Ман" жамоалари ўртасидаги ўйин тенгма-тенг курашлар остида кечди. Дастлаб, учрашувнинг 4-дақиқасида мезбонларнинг бурчакдан узатган тўпи "Ли Ман" ҳимоячиси Ресиога тегиб дарвоза тўрига бориб тушган бўлса, 26-дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳисобни ишончли кўринишга келтирди - 2:0. Иккинчи бўлимни кутилмаганда меҳмонлар анчагина фаол тарзда бошлашди. Даставвал, Гил 46-дақиқада ҳисобни қисқартирган бўлса, яна ҳудди ўша футболчининг фаоллиги эвазига "Ли Ман" вакиллари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишади. Бу имкониятдан клубнинг бошқа бир легионери Хосе унумли фойдаланиб ҳисобни тенглаштиради - 2:2. Жамоалар шу тарзда ўйиннинг асосий вақтини якунлашади. Экстра-таймларнинг биринчиси якунланишига бир неча дақиқа вақт қолганда "аждарлар"нинг заҳирадан майдонга тушган ҳужумчиси Клаудерович гол уради. Ҳисоб ўйин якунигача ўзгармайди. Бу ғалаба билан қаршиликлар ўз тарихдаги 2-финалга йўлланмани қўлга киритишди. Финал 5-ноябрь куни ўтказилиши кўзда тутилган.

ОФК Кубоги

Ярим Финал

Стадион: "Марказий" (Қарши)

"Насаф" - "Ли Ман" - 3:2 (2:0,0:2,1:0,0:0)

Голлар: Ресио 4 (1:0), Норчаев 26 (2:0), Гил 46 (2:1), Хосе 64 (пенальти) (2:2), Клаудерович 105+1 (3:2).

"Насаф" - Умиджон Эргашев, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Баҳром Абдураҳимов, Ҳусайн Норчаев, Суҳроб Нуруллоев, Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умарбек Эшмуродов


"Ли Ман" - Юэн Ҳо Чун (С), Фернандо Ресио Коми, Тсуи Wанг Кит, Ю Ваи Лим, Жонатан Акоста, Диего Эли Мореира, Жосе Ангел Мартин, Нган Лок Фунг, Вонг Чун Ҳо, Гиванилтон Ферреира, Ким Сеунг Ёнг

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:43, 20.10.2021.
Ўқилди: 5893 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик