Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

ЕЧЛ. «Челси» - «Мальмё» учрашувидан кейинги фикрлар

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-туридан ўрин олган «Челси» - «Мальмё» баҳсида 4:0 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда голларни Кай Хавертс, Жоржиньо (дубль) ва Кристенсен киритишди.

«Челси» бош мураббийи Томас Тухел учрашувдан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.

"Ўйинни яхши боришини таъминладик, чунки кўплаб тўпларга курашда интенсивлик билан ғалаба қозондик. Ўзимиздан уч очкони талаб қилдик, сабаби бунга лойиқ эдик ва шунга муносиб ажойиб ўйин кўрсатдик. Жуда ҳам хурсандмиз".

Биринчи бўлимда Лукакунинг олган жароҳати ҳақида: "Янги ечимлар топишимиз керак. Позитив ёндашадиган бўлсак, Ромелу ва Тимосиз ҳам ўйинларда ғалаба қозондик. Бу каби муаммолар жуда тез-тез бўлишини истамаймиз. Аммо, мавсум давомида бу содир бўлишини олдини олиш қийин. Ўз имкониятларини кутиб келган йигитлар бир поғона кўтарилишлари ва ривожланишлари керак".

«Челси» ярим ҳимоячиси Кай Хавертс: "Стадионимзда тўрт гол уриш яхши. Бу катта ишонч беради. Каллум Хадсон-Одои ажойиб узатма берди ва яхши гол киритдим. Дарвозабон ерга ётишини билардим, шунинг учун унинг устидан ошириш ягона танлов эди".

Учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Жоржиньо: "Ўйинимдан хурсандман, лекин энг муҳими - ғалаба қозонганимиз. Ишни аъло даражада бажардик. Натижани кўрганингизда осон туюлиши мумкин, лекин жамоа мазкур баҳсга бор эътиборини қаратди ва йирик ғалаба учун ҳақли эдик".

«Челси» ҳимоячиси Андреас Кристенсен лондонликлар сафидаги 137-ўйинида ва ниҳоят ўзининг клубдаги дебют голини киритди: "Улар бизни ёмон аҳволга солишди. Юқори даражада ўйин намойиш этишимиз керак эди, ҳар биримиз. Узоқ вақт давомида тўпга эга бўла олмаганимизда асабийлашганимиз рост. Ўйнаган ҳар бир футболчи ҳимояланишга ҳужум қилишдан кўпроқ қувват кетишини билади".

«Мальмё» ҳимоячиси Мартин Олссон: "Қийин ўйин бўлишини билардик, чунки улар балки дунёнинг энг яхши клубидир. Биз ҳаракат қилдик, аммо бу кеча бизга аталмаган эди.

Яхши томонларини кўрадиган бўлсак: Чемпионлар Лигасидамиз ва бу даражада ҳеч қачон ўйнамаган футболчиларимиз кўп. Бундай жамоаларга қарши ўйнаш йигитлар учун яхши тажриба бўлади. Булардан ўрганамиз - бундай мухлислар ва бу каби стадионларда ўйнаш доим ажойиб".

Яна бир қизиқ факт шуки, «Челси» дарвозабони Эдуар Менди Чемпионлар Лигасининг 15 ўйинида 11 марта дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Манба: uefa.com
Киритилди: 10:09, 21.10.2021.
Ўқилди: 1860 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.