Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-1 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Жасур Абдураимов: «Металлург»га омад тилайман!»

Баҳо:
+ | -

“Металлург” ПФК бош мураббийлигидан истеъфо берган Жасур Абдураимов клуб матбуот хизмати билан боғланиб, дил сўзларини изҳор этди:

“Металлург” жамоасида ўтган кунларим мен учун катта тажриба мактаби бўлди. Клуб раҳбарияти, футболчилари, ходимлари билан етти ой давомида елкама елка, баҳамжиҳатликда меҳнат қилдик. Бекободда ўтган кунларим хотирамда бир умрга муҳрланиб қолишига шубҳам йўқ. Жамоа билан бир қатор учрашувларда ғалаба нашидаси сурдик. Кучли рақиблар билан тенгма тенг курашдик, аксарият жамоалардан очко тортиб олдик. Энг асосийси мухлисларга ёқадиган – ҳужумкор, комбинацион футбол намойиш этишга ҳаракат қилдик.

“Металлург” билан барча ўйлаган режаларимизни амалга ошира олдик, дея олмайман. Қаердадир омадимиз чопмади, қаердадир жароҳатлар, таркибдаги йўқотишлар панд берди. Яна қайсидир ўйинлар учун ишлаб чиққан тактикамиз самара бермади. Аммо шуни ишонч билан айта оламанки, “Андижон”, “Қўқон 1912”, “Локомотив”, “Насаф” сингари жамоаларга қарши ўйинларимиз мухлисларимизга манзур бўлди.

Сўнгги пайтларда саломатлигим билан боғлиқ муаммолар туфайли тўлиқ куч билан ишлай олмадим. Бунинг учун “Металлург” ПФК мухлисларидан узр сўрайман. Инсон учун саломатлик биринчи навбатда зарур. Шу сабаб ҳам клуб раҳбариятидан истеъфо беришларини сўрадим. Фурсатдан фойдаланиб, менга “Металлург” ПФК бошқарувида фаолият юритишимда барча зарур шарт шароитларни яратиб берган муассисларимиз – Ўзбекистон металлургия комбинати раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Клуб раҳбариятига, футболчиларига мавсумнинг ҳал қилувчи – сўнгги тўртта тур учрашувларида омад ёр бўлишини тилаб қоламан. “Металлург” Суперлиганинг ўзига хос ўйин услубига эга, салоҳиятли жамоаларидан бири. Ишонаманки, йигитлар қолган ўйинларда ўзларининг бор куч ва маҳоратларини ишга солишади ва жамоа кучлилар сафидаги мавқеини сақлаб қолади. Гарчи клубдан кетган бўлсам-да, мен фикран сизлар билан биргаман йигитлар! Бўш келманг, омад сизларга ёр бўлсин", - дейди Жасур Абдураимов.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 15:15, 21.10.2021.
Ўқилди: 2386 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5531]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2892]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2735]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2497]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1828]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1790]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1765]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1652]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1475]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик