"Арсенал" футболчиси Алберт Самби-Локонга "Кристал Пелас"га қарши ўйиндан кейин жамоадоши Ляказеттга миннатдорчилик билдирди. Локонганинг хатосидан кейин рақиб 1-2 ҳисобида олдинга чиқиб олган эди. У бу ҳақда шундай дейди:
"Ляказетт ўз ишини аъло даражада уддалай олди. У мени ва бутун жамоани яна ўйин муҳитига қайтарди. Менимча, бутун жамоада Ляказеттдаги каби руҳият бўлиши керак. У бутун жамоа учун ўрнак ва қутқарувчи вазифасини бажарди. Мен ундан миннатдорман".
Эслатиб ўтамиз, "канонирлар" келаётган турда ўз майдонида "Астон Вилла"ни меҳмон қилади.