Европа Лигаси гуруҳ босқич 3-тур доирасида «Наполи» ўз майдонида Полбшанинг «Легия» клубини қабул қилди.
Учрашувнинг 76-дақиқасида Лоренцо Инсинье ҳисобни очди. Шу тариқа, италиялик «Легия»га қарши икки уй ўйинида 2 гол уришга эришди. Бундан деярли 6 йил аввал мазкур клубга қарши Неаполдаги баҳсда (5:2) ҳам Инсинье ўз номини таблога ёздириб қўйганди.