Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Бу бизнинг футбол, ўзбекча футбол

Баҳо:
+ | -

 

Ҳар гал Европа футболида ҳакамларнинг қилган хатолари ҳақида гапирамиз. Чақир ёки Айтекиннинг “қовун тушурганлари” ҳақида кўпчилик ёзган. Буни кўплаб юртимиздаги футбол ишқибозлари ҳам баҳсларга айлантириб юборган. Лекин юртимиз футболида содир бўлаётган воқеалар ҳақида кўп гапиравермаймиз. Бугун stadion.uz ушбу мавсум ўзбек футболида баҳсларга сабаб бўлган ҳакамлар қарори ҳақида сўз олиб боради.

“Сўғдиёна” 1-0 “Турон” (2-тур)

Бутун ўзбек футболини портлатган вазият. Ҳақиқатдан бу ҳолат юзасидан жуда кўп баҳс мунозаралар вужудга келган. Ўша ўйиннинг 52-дақиқасида Улуғбек Бақоев шогирдлари рақиб дарвозаси томон хужум уюштираётган эди ва йўлланган зарба яйпанликлардан бирининг бошига теккан эди. Вазиятга яқин турган Виктор Серазиддинов меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилаган эди. Ўйин тақдири айнан ўша нотоғри қарор билан хал бўлиб кетди. Яъни 11 метрлик нуқтадан киритилган гол якунда жиззахликларга ғалаба тақдим этган эди. Ушбу вазиятдаги баҳс нафақат ўйин вақтида, балки ўйиндан сўнг “Турон” мураббийи томонидан давом эттирилган. Умуман олганда ўша вазиятга ҳамма ўз реакциясини билдирди. Ҳозирда яйпанликлар учун ҳар бир очко сув ва ҳаводек муҳим саналади. Айнан ўша бир очко туфайли жамоа қуйи лигага тушиб кетса, улар Серазиддиновни бундай хато учун кечиришмасалар керак.

“Навбаҳор” 1-2 “Пахтакор” (5-тур)

Ўзбек “класико”си номини олган баҳс доим қизиқарли ва тортишувларга бой бўлади. Мухлислар эса бу жамоалар ўртасидаги тўқнашувда кўпинча ҳакамлардан норози бўлади. Албатта бу йил ундай ҳолат кузатилмаганда ҳайрон қолар эдик. Суперлигамизнинг 5-туридан ўрин олган Намангандаги баҳс якунда жуда катта можаролар келтириб чиқарган. Ўйин 1-1 ҳисобида якунланаётган эди. Аммо ўйин тугаши арафасида Фирдавс Норсафаров бошчилигидаги ҳакамлар Сардор Рашидовга нисбатан ишлатилган қўполликни пенальти деб ҳисоблашди. “Шерлар” ўйин сўнгида ўша қарор туфайли ғалабани илиб кетишган эди. Аммо ўша вазият пенальтига тортиш тортмаслиги тўғрисида, жуда катта баҳслар вужудга келган эди. Мухлислар томонидан стадионга улоқтирилган нарсалар ва ЎзМТРК машинасини аянчли ҳолатга келтиргани билан ҳаммаси якунланган эди. Қизиқ томони шунда эдики, Норсафаров вазиятни баҳолаши учун унда ВАР бор эди. Фирдавс ундан фойдаланди. Аммо пенальти бор йўқлигини аниқлаш учун 7-8 дақиқа вақт давомида такрор ва такрор вазиятни томоша қилган эди. Якунда у кўрган пенальтини жуда кўплаб мухлислар кўришмаган.

“Насаф” 1-0 “Сўғдиёна” (12-тур)

 Ўйин давомида яна бир катта жанжал келтириб чиқарган учрашув кўпчиликнинг эсида бўлса керак. 53-дақиқада қашқадарёликлар ҳисобда олдинга чиқиб олишган эди. Ўйин якунланиши арафасида жиззахликлар ҳисобни тенглаштирди. Аммо ВАРнинг аралашуви туфайли Колаковичнинг голи бекор қилинди. Ушбу вазиятда ўйинни шархлаб бораётган тажрибали шархловчи Мурод Ризаев ҳам ҳакамнинг қарорига ҳайрон қолган эди. Иккинчи қаватдаги кураш жараёнида фол бор эди деб топган Шавкат Насибуллаев ўша вазиятдан бошлаб ўйин тизгинини қўлидан чиқариб юборган эди. Асабий ҳолатда ўйинни давом эттирган жиззахликлардан 95-дақиқада Жамшид Болтабоев майдондан четлатилган ва 5 турга дискилификация қилинган эди. Якунда “Сўғдиёна” ўша ўйинда ўзларининг илк мағлубиятини қабул қилиб олган эди ва камига 5 та тур асосий таркиб ўйинчиси ҳизматидан фойдалана олмаган эди. Ҳозирда Бақоев шогирдлари 2-ўрин учун курашмоқда ва улар учун ҳар бир очко жуда ҳам қадрли.

“Пахтакор” 4-2 “Қизилқум” (22-тур)

1 ҳафта олдин бўлиб ўтган учрашув кўпчиликнинг ёдида қолган. Асосий баҳсли вазият бу пенальтилар белгиланган вақтда бўлган эди. Биринчи пенальти Достон Ҳамдамовнинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячининг оёғига тегиб сўнг қўлига теккан эди (агар теккан бўлса), ҳакам ушбу вазият учун 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Черан пенальтидан янглишмади ва ҳисобни 2-1 кўринишига келтириб қўйди. Кейинги баҳсли қарор 2-бўлимда юзага келди. Аброр Исмоиловга нисбатан ишлатилган қўполликни пенальти деб ҳисоблаган Фирдавс Норсафаровнинг қарори яна баҳслар келтириб чиқарди. "Бир оёғи жарима майдони чизиғида иккинчиси ташқарида эди"-дея Навоийдан келган мухлислар вазиятга ўз реакциясини билдирган. Такрорий лавҳани кўриб ҳақиқатдан баҳсларга арзирли қарор эканлигини билишингиз мумкин. Яна Черан 11 метрлик нуқтадан рақиб дарвозасига топ киритиб жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. Якунда Драганнинг хет-триги ўйин тақдирини ҳал қилган. “Қизилқум” мураббийи Хамиджон Актамовнинг Фирдавс Норсафаров томонга ёғдирилган гапларини кўпчилик эшитган. Мухлислар хабар топмаган яна бир даҳанаки жангга ҳам менимча ўша қарорлар сабаб бўлган. Негаки, Игнатий Нестеров ва Аброр Исмоилов ўртасидаги жанжалга бошқача сабаб топиб бўлмайди.

 

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:30, 22.10.2021.
Ўқилди: 8918 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3962]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2074]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1934]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1930]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1722]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1650]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1617]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1593]

Онуачу Шомуродовни ортда қолдирди [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1422]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.