Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Сотқин футболчилар ёхуд ўз жамоасидан пулни устун кўрганлар

Баҳо:
+ | -

Ҳар қандай чемпионатда ўзига хос «душман» клублар бор. Аммо, биз ҳозир жамоалар ҳақида эмас, балки ўша каби клубларнинг ҳар иккисида ҳам ўйнаган «сотқин» футболчилар ҳақида маълумот бермоқчимиз.

Фернандо Торрес

(«Ливерпул» - «Челси»)



Бир неча йил аввал фаолиятини якунлаганини эълон қилган ҳужумчи 2007 йил испан футболининг энг энг иқтидорли футболчиларидан бири сифатида «Ливерпуль»га кўчиб ўтди. Дарҳақиқат, ҳужумчининг «қизиллар» либосдаги ўйинлари мухлисларнинг қалбидан жой олган. Уч ярим йил ичида Фернандо 142 та ўйин ўтказди ва 81 та гол урди ва мерсисайдликлар афсонасига айланди. Аммо, «Челси»дан таклиф тушганда, Торрес рад эта олмади. Клуб раҳбарияти «лондонликлар»нинг илтимосини рад этди, бироқ футболчининг ўзи уни сотишни талаб қилди, бу эса мухлисларнинг ғазабини қўзғатди. Мухлислар Фернандо билан муносиб хайрлашиш ўрнига фамилияси ёзилган футболкани ёқиб юборган ҳолда хайрлашдилар. «Кўклар» «Ливерпуль»нинг асосий рақиби бўлмаса-да, ўшандан бери Торрес «Энфилд» трибуналари учун ҳақиқий «душман»га айланди.

Робин ван Перси

(«Арсенал» - «Манчестер Юнайтед»)


Тарихий нуқтаи назардан қараганда, «Тоттенхэм» - «Арсенал»нинг асосий рақиби. Бироқ, аср бошларида «канонирлар»да яна бир принципиал рақиб - «Манчестер Юнайтед» пайдо бўлди. Тўғри, бу ерда спорт компоненти катта рол ўйнади, чунки ўша йилларда чемпионлик учун кураш Сер Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер жамоалари ўртасида бўлиб ўтган. Айнан шу сабабдан Робин ван Персининг Лондондан «Олд Траффорд»га ўтиши пойтахт жамоаси мухлислари учун жуда аламли бўлиб қолди. Бундан ташқари, улар голландияликка бўлган муносабатни ўзгартириш учун яна бир жиддий далилга эга бўлишди. Дастлаб, унинг «Арсенал»даги фаолияти самара бермади ва фақат Венгернинг ишончи ҳужумчининг энг юқори поғонага кўтарилишига ёрдам берди.

Гарчи Ван Персининг ўзи бунга аҳамият бермаган бўлса-да, мухлислар ёдидан кўтарилмаган эди. Дарҳақиқат, «Манчестер Юнайтед» таркибида Ван Перси атайлаб ўзи учун 20-рақамни олди, шундан сўнг манкунианларга Англия чемпиони унвонини олишга муносиб ёрдам берди.

Роберт Левандовски

(«Боруссия Д» - «Бавария»)



2009 йилда Левандовски «Лех»дан «Боруссия»га кўчиб ўтганда, у машҳур ҳужумчилар қаторида эмас эди. Аммо Дортмундда Юрген Клопп бошчилигида у ҳақиқатан ҳам тўпурарга айланди. Бундеслигада 187 та ўйин, 103 та гол ва иккита олтин медаль - бу польякнинг «асалариар» сафидаги статистикаси.

Шундан сўнг, «Бавария» асосий рақибни кучсизлантириш учун Левандовскини сотиб олиш кераклигини тушунди ва улар ҳужумчини ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлишди. «Боруссия» Робертни «Челси» ёки «Реал»га сотмоқчи бўлди, лекин футболчининг ўзи буни рад этди. У шартнома тугашини охиригача кутди ва Мюнхен клубига эркин агент сифатида қўшилди, бу эса «асаларилар» мухлисларини қаттиқ хафа қилди ва ҳозирда ҳам, Лева уларни хафа қилишда давом этмоқда.

Карлос Тевес

(«Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити»)



Ҳужумчи Карлос Тевеснинг инглиз чемпионатларидаги фаолияти «Вест Хэм»да бошланган, аммо тез орада унинг маҳорати гранд клублар даражасида эканлиги аён бўлди. Шундай қилиб, форвард «Манчестер Юнайтед»га ижара асосийда кўчиб ўтди. У ерда икки йил ичида икки марта Премьер-лигада, шунингдек Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. Аммо клуб аргентиналик футболчини «болғачилар»дан сотиб олмоқчи бўлиб, унга фойдали шартнома таклиф қилди, футболчи тўсатдан «қизил иблислар»нинг душманларидан бири - «Манчестер Сити»га ўтишга қарор қилди.

Албатта, Тевеснинг ўтишининг сабаби молиявий ҳолат эди, лекин бу муаммонинг ярми эди, чунки Карлоснинг кейинги хатти-ҳаракатлари «Манчестер Юнайтед» мухлисларини ундан нафратланишига олиб келди.

Трансфердан сўнг, аргентиналик Фергюсон ҳақида жуда хушомад қилмади, лекин Англия чемпионатидаги ғалабасини нишонлаб, бошига «Р.И.П. Ферги».

Марио Гётце

(«Боруссия Д» - «Бавария»)



Ҳужумкор яримҳимоячи Марио Гётце «Боруссия Дортмунд» академиясининг тарбияланувчисидир. У 9 ёшидан «асаларилар» футбол мактабида ўқиган ва асосий жамоа ўйинчисигача айланиш учун барча босқичларини босиб ўтган. Бундан ташқари, немис асосий жамоага келиши Юрген Клопп клуб бошқарувига ўтиши ва айнан иккита чемпионлик унвонини қўлга киритган йилларига тўғри келган.

Унинг Мюнхен клубига ўтиши 2012/2013 йилги мавсум охирида маълум бўлди. «Асаларилар» мюнхенликлар билан биргаликда Чемпионлар Лигаси финалида учрашганда, Марио жароҳати туфайли баҳсни ўтказиб юборди.

Бу факт, Гётценинг кетиши билан бирга, «Боруссия» мухлислари учун жуда оғриқли бўлди. Фақат уч йил ўтгач, немис ўз жамоасига қайтиб, «Бавария»га ўтганидан афсусланишини эълон қилганида, уларнинг муносабатлари бироз яхшиланди.

Гонсало Игуаин

(«Ювентус» - «Наполи»)



Италия футболида «Ювентус»ни кўплаб клуб мухлислари ёқтирмаслиги аниқ, рўйхатда «Наполи» мухлислари биринчи ўринда туради. Гонсало Игуаин билан бўлган вазиятдан кўриниб турибдики, мухлисларнинг кескин реакцияси у ёки бу футболчи «кекса синьора» лагерига кўчганда пайдо бўлади. «Наполи» билан уч йил давомида форвард 146 учрашув ўтказиб, 91 гол уриб, Неапол клуби трибуналарнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди. Бироқ, аргентиналик Туринга кўчиб ўтишга рози бўлган заҳоти, у дарҳол сотқинга айланди. Футболкаларни ёқиш, ҳақорат қилиш - барчаси Игуаинни туринликлвр сафига ўтгандан кейин бўлган.

Эшли Коул

(«Арсенал» - «Челси»)



Премьер-лига ташкил этилганидан буён Эшли Коулни кўплаб мутахассислар турнирнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб билишади. Бу жуда тушунарли, чунки 24 ёшида у «Арсенал» билан иккита чемпионликни ва учта Англия кубогини қўлга киритган. Кейинчалик, инглиз «Челси»да совринларни қўлга киритишда давом этди, лекин унинг трансфери катта жанжал билан бирга якунланган.

Юлдузлик мақомини ҳис қилган Эшли шартномани яхшилашни хоҳларди, аммо «канонирлар» унга ҳафтасига атиги 55 минг фунт, «кўклар» эса 90 минг фунт таклиф қила олишди. Гарчи Коул учун танлов аниқ бўлса-да, аммо «Арсенал» мухлислари ўйинчини бундай қилмиши учун кечирганлари йўқ.

Икки жамоа ўртасидаги биринчи ўйинда мухлислар инглиз футболчиси тасвири билан қалбаки пулларни тўлдиришди ва ҳатто унга «кэшли» лақабини беришди.

Сол Кэмпбелл

(«Тоттенхэм» - «Арсенал»)



Ҳимоячи Сол Кэмпбелл ёшлигида «Тоттенхэм» футбол мактабига ўқиган ва асосий таркиб футболчиси сифатида вояга етган. Бундан ташқари, марказий ҳимоячи тезда Лондон жамоасининг асосий ўйинчисига айланди ва 9 мавсумда 315 та ўйин ўтказди. Айтиш керакки, «шпорлар» мухлислари 25 ёшида сардорлик боғичини тақа бошлаган инглизни жуда яхши кўришарди. 2001 йил ёзида Кэмпбелл жамоатчилик олдида «Арсенал» ўйинчиси сифатида пайдо бўлганини кўриш, футбол фанатлари учун ажабланарли ва оғриқли эди.

Аввалроқ, Сол ҳеч қачон «канонирлар»да ўйнамаслигини айтган, лекин аслида у «шпорлар» билан тузилган шартномани ҳам рад этган. Биринчи дербида «Тоттенхэм» мухлислари собиқ футболчисини «яҳудо» ёзуви туширилган плакатлар билан кутиб олишди. Ўшандан бери ирқчилик ҳақоратлари, таҳдидлар ва камситувчи лақаблар Кэпбелл учун одатий ҳолга айланди.

Луиш Фигу

(«Барселона» - «Реал»)



«Барселона» билан 5 йил давомида қанот яримҳимоячиси Луиш Фигу ҳақиқий жаҳон даражасидаги юлдузга айланди. У 7 та совринни қўлга киритди, шу жумладан иккита Испания чемпиони унвони ва Кубок эгалари кубогидаги ғалаба. Португалиялик «Камп Ноу» трибуналарини ажойиб ўйин услуби билан ҳайратда қолдирди. Аммо, 2000 йилнинг ёзида уларнинг севгиси нафратга айланди. «Реал»дан ажойиб молиявий таклифини олган Фигу рад эта олмади ва кўплаб каталониялик мухлислар учун ҳақиқий душманга айланди.

Луиш ҳар сафар «Камп Ноу»га келганда, «кўк-анорранглилар» мухлислари уни «илиқ» кутиб олишарди. Вингернинг ҳар қандай ҳаракатлари ҳақоратли қўшиқлар, ҳуштак чалиш ва ўйинчига турли хил нарсалар отиш билан бирга кечди, улар орасида энг ғайриоддий нарса чўчқанинг боши эди.


Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.


Киритилди: 17:41, 22.10.2021.
Ўқилди: 13881 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.