Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Миллий терма жамоа эртага 21:10да Тошкентга етиб келади

Баҳо:
+ | -

Кеча ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичини Япония устидан қозонилган ғалаба билан якунлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага 21:10 да пойтахт Тошкентга етиб келади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Миллий терма жамоа аъзоларидан 5 нафари ўз клубига ихтиёрига жўнаб кетган. Дастлаб Камолиддин Тожиев ва Анзур Исмоилов Хитойга йўл олган бўлса, кейинчалик Баҳодир Насимов «Нефтчи» ихтиёрига етиб бориш учун Бокуга учиб кетди. Ва ниҳоят икки нафар «Пахтакор» аъзоси – Станислав Андреев ҳамда Ильдар Магдеев жамоанинг БААдаги йиғинига бориб қўшилди. Ўзбекистон олимпия терма жамоасига аъзо футболчи Ойбек Қиличев миллий терма жамоанинг қолган футболчилар билан Тошкентга қайтиб келади. Демак у Осиё чемпионлар лигасида «Пахтакор»га ёрдам бера олмайди. Сабаби 14 март куни Ўзбекистон олимпия терма жамоасини муҳим ўйин кутиб турибди. Шунингдек, БАА Этисалат Про-лигасида тўп сураётган Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе ҳам Ўзбекистон делегацияси билан бирга.

Япониядаги делегация эртага тонгги рейс билан Сеулга йўл олиб, Сеул-Тошкент йўналиши орқали пойтахтимизга етиб келади. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:19, 01.03.2012.
Ўқилди: 9520 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.