Англиянинг "Манчестер Сити" клуби раҳбарияти жамоанинг испаниялик ярим ҳимоячиси Давид Сильвага янги шартнома таклиф қилишни кўзлаб турибди. "Шаҳарликлар" раҳбарияти футболчига 2016 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишган. Бу вақт оралиғида испаниялик футболчи ҳафтасига 200 минг фунт стерлинг маош олиши кўзда тутилган.
Давид Сильванинг олдинги шартномаси муддати 2014 йилга қадар давом этиши керак эди. Сильва бу шартномага биноан ҳафтасига 140 минг фунт стерлинг даромад қилиб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Давид Сильва бу йилги мавсумда Англия чемпионатида 26 та учрашувда майдонга тушган бўлиб беш маротаба рақиб дарвозабонларини ранжтишга муваффақ бўлган.













